Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кармана туманидаги БЎФМ майдонида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ҳамда Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш кунига бағишлаб футбол бўйича Навоий шаҳридаги 1-сон БЎСМ очиқ биринчилиги бўлиб ўтди. Унда 2003-2004 ва 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар жамоаси маҳоратларини намойиш этишди.

Қизғин ва муросасиз руҳда ўтган мусо­бақада Фарғона, Жиззах, Наманган, Самар­қанд, Бухоро вилоятлари жамоалари ҳамда вакилларимиздан иборат футболчилар ғо­либ­лик учун кураш олиб боришди. Якуний натижаларга кўра, 2003-2004 йилларда ту­ғилганлар ўртасида вилоятимизнинг "Қи­зил­қум" жамоаси финалда "Бухоро" жамоа­си­ни мағлуб этиб, ғолибликни эгаллади. 3-ўрин "Самарқанд" жамоасига насиб этди. 2006-2007 йилларда туғилганлар ўртасидаги ўйинларда Жиззахнинг "ФМИ" жамоаси қўли баланд келди. 1-БЎСМ жамоамиз 3-ўрин би­лан кифояланди. Fолиб ва соврин­дорлар дип­лом, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бундан ташқари, 5-11 июнь кунлари арм­рестлинг бўйича Қирғизистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида спорт мактабимиз шуғулланувчиларидан Илғорбек Умаров 2-, Мирзобек Жўрақулов 3-ўринни эгаллади.

Собир  МАЖИДОВ,

1-БЎСМ услубчиси.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6150