Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Юртимизда ўзбек миллий мақом санъатини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, унинг ноёб намуналарини кенг тарғиб этиш, халқлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлаш ҳамда маданий-маънавий муносабатлар доирасини халқаро миқёсда кенгайтиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

Президентимизнинг жорий йил 26 феврал куни қабул қи­линган «ИИ Халқаро мақом сан’­ати анжуманини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тад­бир­лари тўғрисида»ги фармо­йи­ши жаҳон ҳамжамиятида унинг нуфузини янада оши­ришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Ҳужжатга асосан ушбу йирик анжуман иккинчи марта 2020 йил сентябр ойининг биринчи ярмида ўтказилиши кўзда ту­тил­моқда. Шунингдек, 2019 йил 1 апрелдан республика ва жаҳон миқёсида анжуман тарғиботи ташкил этилади. Тарғибот дои­ра­сида ўтказиладиган танлов шартлари ва илмий-амалий конференция мавзуси эълон қилиб борилади.

2020 йил 1 июнга қадар мақом ансамблларининг консерт дас­тур­лари, «Ёш мақом ижрочила­ри», бастакорлар ўртасида «Мақом йўлида яратилган энг яхши асар» каби номинациялар бўйича республика танловлари ҳамда таниқли мақомшунос олимлар, тажрибали мақом иж­рочилари иштирокида ижодий учрашувлар ва маҳорат дарс­лари ўтказилади.

2020 йил 1 августга қадар ан­жу­ман доирасида «Мақом сан’­атини ривожлантириш истиқ­бол­лари» мавзусида ўтказилади­ган халқаро илмий-амалий кон­ференция дастури ишлаб чиқи­лади. Шунингдек, анжуманда иштирок этадиган хорижий ҳамда маҳаллий мусиқашунос ва мақомшунос олимлар, таниқли санъаткорлар, этук мутахас­сис­лар, фахрий меҳмонлар рўйхати шакллантирилади.

Таъкидлаш жоизки, Халқаро мақом санъати анжумани дав­ла­тимиз раҳбарининг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ри­вож­­лантириш чора-тадбир­лари тўғрисида»ги қарорида Шаҳ­ри­сабз шаҳрида ҳар икки йилда бир марта ўтказилиши белги­ланган. Фестивалга ўтган йилда вилоят маданият бош­қар­маси қошидаги мақом ансамбли муносиб қатнашиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Дилшод Саидов, Жамшид Исоқов иж­ро­сидаги «Шашмақом», «Дугоҳ» қўшиқла­ри ижроси кўпчиликка манзур бўлди.

Фармойиш доирасида вилоят­да ўтказиладиган тадбирлар дастури ишлаб чиқилмоқда. Уларда фаол иштирок этишдан мақсад қадимий санъат турини ривожлантириш, ёшларни мил­лий қадриятлар руҳида тарбия­лашга ҳисса қўшишдир.

Шуҳрат МАМEДОВ,

вилоят маданият бошқармаси қошидаги мақом ансамбли бадиий раҳбари.

Кўрилганлар сони: 4165