Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

"Народное слово" газетаси таҳририяти томонидан ўтказилган ижтимоий сўровномада иштирокчиларнинг 52,2 фоизи жамиятда маънавий муҳитнинг шаклланишида маҳалла оиладан кейин энг катта таъсир кучига эгалигини таъкидлашган.

Дарҳақиқат, бугун ма­ҳал­ла фуқаролик жамиятининг муҳим бўғини сифатида том маънода ҳудуд осо­йиш­­­та­лигини сақлаш, аҳо­ли бандлигини таъмин­лаш, маъ­навий муҳит барқарорлигини асраш, иж­ти­­­моий му­ҳофаза, ёшларнинг азалий қадриятлар ру­ҳида ка­мол топиши каби ўта долзарб масалалар ечи­мида ўз салоҳиятини муносиб намоён этмоқда. Йиғинлар қо­шида фаолият кўрсатаётган доимий ко­миссиялар аъзоларининг фидойи меҳнати, айниқса, таҳсинга лойиқ. "Яраштириш комиссиялари" эса оила­лар мус­таҳкамлигини таъминлаш, аҳоли ўрта­сидаги ҳам­жи­ҳатлик ва бирдамликни кучайтириш омили бў­лаётир.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳу­­зуридаги яраштириш комиссиялари Ўзбекистон Рес­публикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлан­ти­риш, мамлакатимизда соғлом авлодни тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, фуқароларнинг маҳаллада ва оила­да тинч-осойишта ҳамда ҳамжиҳатликда яшаш­ларини таъминлаш, оилавий келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган. Фу­қа­­­­ро­­­­­лар йиғинлари ҳузурида бундай комиссиялар­нинг фаолият кўрсатаётганига ўн беш йил бўлаяпти. Ўт­­ган вақт мобайнида яраштириш комиссиялари ма­ҳал­ла­дошлар ўртасида нафақат муросага чор­лов­чи, балки ҳудуддаги ибратли жиҳатларни оммалаш­ти­рувчи, тўй-маъракаларнинг меъёрда ўтишига ҳисса қўшувчи, гиёҳвандлик ва ичкиликбозликка қарши ку­рашишга даъ­ват этувчи гуруҳ сифатида мавқе қо­зонди.

— Йиғинимиз ҳузуридаги Яраштириш комиссия­сига про­филактика нозири, ҳудудимиздаги Кармана са­ноат иқтисодиёт касб-ҳунар коллеж директорининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари ҳамда намунали оилаларнинг бошлиқлари, "Жа­лойир" жоме масжи­ди­нинг имом-хатиби киритилган, — дейди Кармана ту­манидаги "Жалойир" қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли "Юқори буғ" маҳал­ла­­сининг диний маъ­ри­­фат ва маънавий ахлоқий ма­салалар бўйича мас­ла­ҳатчиси Умринисо Жўраева. — Комиссия аъзо­ла­ри биргаликда маҳалламизнинг тинч-осойишта, фу­қароларнинг ўзаро аҳил-иноқ бўлишига ҳисса қўшиб ке­лаяпти.

Жорий йилнинг 8 ойи мобайнида комиссияга фу­қаролардан 42 та мурожаат келиб тушган. Эр-хотин, қайнона-келин ёки ака-укалар ўртасидаги оилавий можаролар, қўшниларнинг келишмовчилиги каби ҳолатлар қайд этилган аризаларнинг ҳаммаси кўриб чиқилиб, тарафлар келишувига эришилгани маҳалла фаолларининг астойдил иш олиб бораётгани ифо­да­сидир. Фуқаролар йиғини раиси Ориф Бўронов бош­­чилик қилаётган комиссияга 11 нафар киши аъзо бўлиб, улар ҳар бир хонадонга чуқурроқ киришга, ҳар бир фуқаронинг кўнглига йўл топишга ҳаракат қи­­­­лишади. Комиссия аъзоларининг саъй-ҳаракати билан фуқаролар муносабатларидаги талай муам­мо­­­ларга чек қўйишга ҳамда тўй-маросимларни их­чам ва камхарж ўтказилишига эришилмоқда.

— Яраштириш комиссияси зиммасида низола­ши­ла­ётган мерос хусусида диёнатли йўл тутиш бурчи, бу борада судга ўз таклифини билдириш ҳуқуқи ҳам мавжуд, — дейди маҳалла оқсоқоли О. Бўронов. — Шу боис комиссия аъзолари ҳуқуқий саводхон, қо­­нунларни ҳурмат қиладиган бўлиши лозим. Шу­нингдек, комиссия ҳар бир аниқланган оила-турмуш муносабатлари доирасидаги жанжаллар бўйича қо­нуний чоралар кўрилишини таъминлайди. Шундан ке­либ чиқиб, маҳалламизда ҳуқуқий идоралар вакил­лари иштирокида турли маънавий-маърифий тад­бир­­­лар ташкил этаяпмиз. Маҳалла фаоллари учун таш­кил этилган ўқув курслари ҳам бу борадаги би­лим­­­­ларимизни оширишга ёрдам бераяпти.

Маҳаллалардаги Яраштириш комиссиялари жа­зони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахс­­­­­ларнинг уйга қайтгач, оиласи билан аввалги му­носабатини тиклаш, жамиятда яна ўз ўрнини то­пи­­шини назорат қилиш ва бу борада уларга ама­лий ёрдам кўрсатиш ваколатига ҳам эга. Жорий йил­да маҳаллада амнистия актига асосан озодликка чиққан икки нафар фуқаронинг ишга жойлашишига амалий ёрдам кўрсатилди. 

Холбиби САФАРОВА.

Кўрилганлар сони: 6968