Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

JV MAN Auto-Uzbekistan МЧЖ ҚК Грузияга MAN моделидаги юк техникаси шассиларининг илк партиясини етказиб берди.

Компаниядан таъкидланишича, Грузиянинг TEGETA Truck & Bus Ltd компанияси билан MAN чиқинди йиғиш машинаси шассиларини етказиб бериш бўйича келишувга эришилганди.

2017 йилнинг 13 июль куни JV MAN Auto-Uzbekistan МЧЖ ҚК Грузия компаниясига MAN моделидаги юк техникаси шассиларининг илк партиясини етказиб берди.

JV MAN Auto-Uzbekistan МЧЖ ҚКнинг қайд этишича, компания Тбилиси шаҳар ҳокимиятининг тузилмавий бўлинмаларига синов ишларини бажариш учун паст полли шаҳар автобуси ва коммунал техниканинг баъзи намуналарини етказиб беришга тайёрлигини билдирган. 

Шу тариқа, ҚК TEGETA Truck & Bus Ltd. компанияси билан шериклик муносабатларини ривожлантириш, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб бериш орқали Грузия бозоридаги позицияларини мустаҳкамлаб боришни режалаштирмоқда.

Кўрилганлар сони: 5621