Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Кармана тумани инспекцияси инспекторлари томонидан жорий йилнинг октябр ойида Кармана тумани  ҳудудида экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя қилиниши ҳолати юзасидан экологик рейд назорат тадбири ўтказилганда қонун бузилиш ҳолати аниқланди.

Экологик рейд назорат тадбирида Кармана тумани “Малик” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан ноқонуний тупроқ-тош олиб чиқиб кетилаётган вақтида қонун бузилиш ҳолати аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонуннинг 52-моддалари талаблари бузилган. Ушбу фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг  70-моддаси 1- қисми билан жавобгарликка тортилиб, 2 млн 300 минг сўм маъмурий жарима қўлланилди.

Кўрилганлар сони: 3667