Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ҳаётимизнинг барча жабҳаларида бўлгани каби атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида ҳам мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилди. Собиқ шўролар тизимидан мерос бўлиб қолган табиат қонунларини қўполлик билан бузиш, унга беписанд қараш мафкураси илдизи билан қўпориб ташланди ҳамда экологик хавфсизликни таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Шу билан биргаликда, со­ҳа­даги вазифаларнинг кўла­ми ва аҳамиятини чуқур анг­лаб, экологик ҳолатни соғ­лом­лаштириш муаммолари­ни комплекс ҳал этиш ўзини шу мамлакатнинг фарзанди деб билган ҳар бир инсон­нинг вазифаси бўлиши ке­рак­лигини бугун биз юрак-юракдан ҳис қилмоқдамиз.

Мамлакатимизда демокра­тик ислоҳотларни янада чу­қур­лаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси бугунги кунда юр­­ти­мизда ҳуқуқий демо­кра­тик давлат, эркин фуқа­ролик жамияти қуришда дастури­л­амал бўлиб хизмат қилаяпти.

Юртимизда экология соҳа­сида амалга оширилган ян­ги­ликларни, хусусан, Пар­ла­ментда 15 та депутатлик ўрни Экоҳаракат аъзолари учун квоталанганлиги ва бу маълум маънода ўз нати­жа­ларини кўрсатаётганлигини нафақат юртимизда кенг жамоатчилик эътироф этмоқ­да, балки шу билан бирга халқаро жамоатчилик ҳам тан олмоқда. Буни бизнинг сай­лов конференциямизда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Италия, Латвия ва бошқа мамлакатлардан иштирок этган хорижий кузатувчилар ҳам тасдиқлаб: "Бизда ҳам экология бўйича жамоат таш­килотлари бор, лекин улар қо­нун ижодкорлигида қат­наш­майди, шунчаки ўз таклифла­рини билдира­ди­лар холос. Мамлакатингиз аҳолисининг, шу жумладан, экологларнинг юқори дара­жа­даги фаолли­ги ижтимо­ий-иқтисодий, эко­логия со­ҳа­ларида амалга оширила­ётган ислоҳотлар­нинг ёрқин намунасидир", деб таъкидла­ди­лар.

Барчамизга яхши маълум­ки, 2015 йил қизғин сиёсий жараёнлар билан бош­ланди. Хусусан, Прези­ден­тимизнинг январь ойи­нинг ўзида тўрт маротаба дас­турий маъруза билан раҳбарлар ва халқи­миз ол­дига чиқиши, бутун жамоат­чилик, ҳатто хо­рижий экс­перт­лар томони­дан ҳам Ўзбекис­тон­нинг демо­кра­тик тараққиёт йў­лида янги бос­қичга ўта­ётган­ли­ги билан изоҳ­лан­­моқда.

Давомий ва бир-бирини тўл­­­­­дирувчи ушбу маърузалар нафақат раҳбарлар ва биздек халқ вакиллари, балки жа­мият­­­­нинг барча фаол аъзо­ла­ри олдига улкан вазифалар қўй­­­ди ҳамда мамлакатимиз та­раққиёти йўлида ҳар бири­миз­га юксак масъулият юк­ла­ди. Жумладан, ҳамма учун бир­­­­­дек белгиланган масъу­лият — бу ҳозирги таҳликали за­­монда бефарқ бўлмаслик, тинч­лик ва фаровонликка ҳис­са қўшиш, унинг қадрига етиш десак, муболаға бўлмайди. Бу умумий вазифадан таш­қари ҳар бир соҳа вакили учун қатъий таклиф ва тавсиялар бе­­рилди.

Хусусан, Ўзбекистон Рес­пуб­­­­ли­каси Олий Мажлиси Қонун­чилик палатаси ва Се­на­тининг қўшма мажлисида Парламент­нинг ўтган чақириқ фаолияти юза­сидан таҳлил ва хулосалар билан бир қаторда, депутат, яъни халқ вакили қан­­дай бў­ли­­ши, бугунги замон талаб­ла­ри қайси томонга ўз­гараёт­ган­лиги ҳамда қонун ижод­кор­лиги, вакиллик ва на­зорат ва­зифаларимизни қайта белги­лаб олишимиз лозим­ли­ги ало­ҳида таъкидланди.

Шунингдек, Экоҳаракат де­пу­татлари гуруҳи томонидан соғ­лиқни сақлаш, атроф-му­ҳитни ҳимоя қилиш, табиий ре­­сурслардан оқилона фойда­ла­ниш, бу соҳага фуқаролик инс­титутларини фаол жалб қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлган 9 та қонун, хусусан, "Эко­­­логик назорат тўғриси­да"­ги Қонунни қабул қилиш та­­шаббуси билан чиққан­ли­ги­ни Юртбошимиз ўз маъру­за­ларида алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Албатта, Қонунчилик палата­сида Экоҳаракатдан сайланган депутатларга ҳам депутатлик гу­руҳини тузиш имконияти бе­­­рилгани атроф-муҳит муҳо­фазаси масалаларини ўртага қўйиш ва назорат қилиш, бу со­­ҳадаги қонунчиликни тако­мил­лаштириш вазифаларини амалга оширишда катта аҳа­мият­га эга бўлмоқда.

Дарҳақиқат, Экоҳаракат де­путатлари гуруҳи экологик қо­нунчилик механизмини янада такомиллаштириш, ишлаб чи­қилаётган қонунларнинг хал­қаро амалиёт ва андозаларга мос бўлиши, атроф-муҳитни му­­ҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида шахс, жамият ва давлат манфаат­ла­ри ўртасидаги ўзаро уйғун­лик­­ни таъминлашни ҳамда эко­­­­логик қонунчилик ижроси­нинг сўзсиз бажарилиши учун қонунлар муҳокамаси, пар­ла­мент сўрови, эшитуви ва на­зо­ратида миллий парламен­та­ризм амалиётидан келиб чи­қиб, фаол ёндашишимиз ло­зим бўлади. Мазкур жараён­лар­да ишлаб чиқилган қонун­ла­римиз пухта, халқчил бўли­ши, қонуности ҳужжат­лар­нинг сонини қисқарти­риш­га эри­ши­шимиз муҳим вази­фа­­ла­ри­миздан бирига айлани­ши за­рур деб, ўйлаймиз.

Биз, Экоҳаракатдан сайлан­ган депутатлар, Юртбоши­миз­нинг маърузалари асосида, ол­динги Парламент фао­лия­тида йўл қўйилган камчилик­лар­дан тўғри хулоса чиқариб, ўз иши­мизни танқидий ба­ҳо­лаб, бор кучимизни са­фар­­­бар қил­­ган ҳолда палата­миз­­нинг қо­нун ижод­корлигини яна­да ях­ши­лаш, такомиллашти­риш, қо­нун­лар ижросини таъ­мин­лаш бў­йича назорат-таҳлилни кучай­тириш, де­пу­тат­ларимиз­нинг профес­сио­нал даража­си­ни оши­риш чо­ра­ларини кў­ра­миз.

Фарҳоджон ҚУВАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

Кўрилганлар сони: 6393