Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоийлик истеъдодли спортчи Малика Ҳакимова Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида қиличбозлик бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида юқори ўринни эгаллаб, ғолиблар сафидан жой олди. 
Беллашувлар ўсмирлар ва ўспирин (кадетлар) ўртасида бўлиб ўтди. Қитъанинг моҳир қиличбозлари қаторида қатнашган вилоятимиз вакили ўсмирлар ўртасида шпага бўйича шахсий ҳисобда бўлиб ўтган мусобақада барча баҳсларни ўз фойдасига ҳал қилиб, Осиё чемпиони номига сазовор бўлди. 
Шунингдек, ўспиринлар ўртасида шпага бўйича ўтказилган жамоавий мусобақаларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Файзулла Алимов, Санжарбек Собиров ва Санжар Алимовлар ҳам ғалаба қозониб, олтин медаль соҳиблари бўлишди. Файзулла Алимов шахсий биринчиликда ўтказилган беллашувда ҳам бронза медалини қўлга киритди.

Ш. ЖУМАҚУЛОВ тайёрлади.

Кўрилганлар сони: 6461