Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Таълим муассасамизда ўқувчиларнинг яхши билим олиши, сифатли таълим-тарбияга эга бўлиши барча педагог ходимларнинг асосий мақсади ҳисобланади. Ўқувчиларимиз қўлга киритиб келаётган ҳар бир ютуқ биз учун катта фахр саналади.

Мактабимизда 812 нафар ўқув­чига 65 нафар ўқитувчи фан сир­ларини ўргатиб келишмоқда. Якун­ланган ўқув йили биз учун омадли келди деб айта оламиз. Хусусан, 9-синф ўқувчиларидан Рухсора Маҳмудова фанлар олим­пиадасида она тили ва адабиёти, Мадина Алижонова математика фанларидан туман миқёсида 1-ўринни қўлга киритиб, вилоят босқичида фахрли иштирок этиш­ди. 8-синф ўқувчиси Шерзод Ну­руллаев "Билимлар беллашуви" туман, вилоят босқичларида мате­матика фанидан фахрли 1-ўрин­ни эгаллади. Fолиб сифатида Тошкентдаги "Қуёшли" оромгоҳи­да дам олиш имконига эга бўлди. Ўқувчиларимизнинг бу каби ютуқ­ларида фидойи, жонкуяр устозла­римизнинг ҳиссаси катта. Жум­ла­дан, Комила Нормуродова, Зилола Давронова ва бошқа пе­дагогларнинг касбига садоқати йигит-қизларимиз муваффа­қият­ларида намоён бўлмоқда.

Қай соҳада бўлмасин, мактаби­мизда таълим олаётган­ларнинг ғалаба­лари нафақат ўқув муасса­самиз, балки туман, ви­лоят­нинг ҳам фах­ри бўлиб қола­ди. Биз шун­дай фар­зандлар ка­мол топишига ҳисса қўшаётгани­миздан бахт­лимиз.

Шоира ТОЙИРОВА,

Хатирчи туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактаби директори.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5683