вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
19.09.2017 13:15:31
Халқимизда "Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақшдир", деган ҳикмат бор. Болаликда ўрганган одат ҳам инсон онгига шундай мустаҳкам ўрнашиб қолади. Доноларимиз ёшликни баҳорга қиёслайди. Зеро, бу фаслда ерга тушган ҳар қандай уруғ гуркирайди. Олтин кузда йиғилиб, қиш учун захира қилинадиган ҳосил салмоғи ҳам кўкламдаги меҳнатга боғлиқ.
Шуни ҳисобга олган ҳолда, ўтган даврда мамлакатимизда мактабгача таълимни ривожлантириш ва самарали фаолият кўрсатишига қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ҳамда комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Давлат раҳбари томонидан 2017 йил 9 сентябрда қабул қилинган "Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг амалга оширилиши юртимизда мактабгача таълим тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, уларнинг инфратузилмаси ва моддий-техник жиҳозланишини тубдан яхшилаш имконини беради. Хусусан, 2018 йил 1 январдан бошлаб республикамиз миқёсида эксперимент тариқасида давлат-хусусий шериклик шартларида янги мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш белгиланди.
Бизнинг мактабгача таълим муассасамизда ҳам юқоридаги қарор ижроси доирасида таълим-тарбияга эътибор янада кучайтирилмоқда. Ушбу масканда 470 нафар соғлом ва ўсиб келаётган авлодни тарбиялашга салмоқли ҳисса қўшиб келаётган 24 нафар тарбиячи меҳнат қилмоқда. Эртамиз эгалари мактабгача таълим муассасаси остонасига қадам қўйган дастлабки даврданоқ замон талабларига мос таълим-тарбия олишига, уларнинг онгу қалбини миллий ғурур, она-Ватанга муҳаббат каби инсоний туйғулар билан бойитишга эътибор қаратилмоқда. Машғулотлар "Болажон", "Билимдон" дастурлари асосида атроф-муҳит билан танишиш, расм чизиш, жисмоний чиниқиш, турли ўйинчоқлар ясаш, нутқ ўстириш, математика билан шуғулланиш каби машғулотлар қатъий жадвал асосида олиб борилаётир. МТМнинг мультимедиа, телевизор, DVD, сўзловчи алифбо ва бошқа тарқатма материаллар билан жиҳозланган хоналарида кичкинтойлар инглиз ва рус тилларини ўрганмоқда.
Бундан ташқари, тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан яқин алоқа йўлга қўйилган. Улар масканда ташкил этилаётган турли тадбирларга мунтазам таклиф этилади. Бунда нафақат болалар, балки ота-оналар ҳам фаол иштирок этиб, бола тарбиясида нималарга эътибор бериш лозимлиги ҳақида мутахассислардан маслаҳатлар олмоқда.
Дилафрўз ЖЎРАЕВА,
Навоий шаҳридаги 34-МТМ тарбиячиси.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а