Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

   2019 йил  19 март куни Президентимиз томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб, китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади”, дея таъкидлаган эди.

   Юқоридагилардан келиб чиқиб Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи полковник  Шодмонов Фарход Суннатович  2 апрель  куни Навоий вилояти, Қизилтепа туманидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактаб кутубхонасига  150 дан ортиқ  бадиий китоблар совға қилди.

   Бошқарма бошлиғи  ўзи таҳсил олган ўқув муассасасига совға қилган китоблар асосан, ўғил-қизлар маънавиятини юксалтирувчи адабиётлардан, яъни қизиқарли эртак, шунингдек, ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналаридан иборат.

   “Бундан кўзанган асосий мақсад — ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммавийлаштиришдан иборат, албатта. Зеро, китоб инсонни тарбиялайди, улғайтиради, юксак одоб-ахлоқни, инсоний фазилатларни шакллантиради. Китоб ўқиб вояга етган фарзанд аввало чуқур билимга, кенг дунёқарашга, мустақил фикрга, мустаҳкам ҳаётий позицияга эга бўлади”, - дейли полковник Шодмонов Фарход Суннатович.  

 

Кўрилганлар сони: 3963