Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

17-19 май кунлари Тошкент шаҳрида 2001-2002, 2003-2005 йилларда туғилган қизлар ўртасида эркин кураш бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиздаги ви­ло­ятлар ва Қозоғистон, Қир­ғи­зис­тон давлатларидан 100 на­фар­дан ортиқ курашчи қиз куч синашди.

Турнирда вилоятимиздаги якка кураш турларига ихтисос­лаштирилган БЎСМдан ўн уч на­фар спортчи муносиб иштирок этишди. Натижаларга кўра, 65 килограмм вазн тоифа­сида Ру­шана Абдурасулова, 70 кило­грамм вазнда Мухлиса Нор­мў­миновалар 1-ўринни эгал­лаш­ди. Шунингдек, Сокина Ан­жиева (38 кг.), Муниса Муҳам­мадиева (52 кг.), Озода Жалило­валар (43 кг.) 2-, Севара Ризаева (40 кг.), Диёра Рўзиқулова (49 кг.)лар 3-ўринни қўлга кири­тишди. Якун­да ғолиб ва соврин­дорлар тақ­дирланди.

Гулсанам РАҲМАТОВА,

ЯКТИБЎСМ аёллар кураши бўлими услубчиси.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5907