Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Халқимизнинг ўзига хос, кўтаринки руҳда ўтказиладиган  байрамлари,  анъаналари унинг маданияти юксаклигидан далолат беради. Уларда бўладиган миллий кийимларимиз намойиши, барча йўналишдаги ҳунармандчилик намуналари, буларнинг барча-барчаси бой меросимиз дурдоналаридир. Биргина вилоятимизда бўлиб ўтадиган ҳар бир тадбирда маданий меросимизни улуғлайдиган кўргазмалар намойиши ҳам соҳа ривожига қаратилаётган алоҳида эътибор туфайлидир. 

Бироқ баъзи ечими топилмай келаётган камчиликлар ҳам борки, улардан кўз юмиб кетишнинг им­кони йўқ. Вилоятимизнинг асосий дам олиш маркази ҳисобланган Алишер Навоий номидаги мада­ният ва истироҳат боғи талаб да­ражаси­да таъмирланмаган. Жум­ладан, болаларга мўлжалланган аттрак­цион­лар орасида эскилари мав­жуд. Булар жажжиларимиз, улар­нинг яқинлари кайфиятига сал­бий таъсир ўтказиши мумкин.

Қолаверса, дам олишга келув­чи­лар учун қулай суҳбатгоҳлар, ўриндиқлар ҳам етарли даражада эмас. Тан олиш керак, ёз кунлари ёши катталар учун боғда дам олиш, ёшларга кўнгил очиш, бо­лажонларнинг мавжуд аттрак­цион­ларда ўйнаши анча ноқулай­ликларни туғдиради. Шу сабаб­ли, уни бундан-да кўркам, сўлим, файзли, барча қулайликларга эга, замонавий кўринишдаги маскан­га айлантириш борасида амалий ишлар олиб борилаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Пре­зи­дентининг куни кеча эълон қил­ган "Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва тако­мил­лаштиришга доир чора-тад­бирлар тўғрисида"ги қарори эса бу борадаги ишлар кўламини яна­­да кенгайтириши, шубҳасиз. Ҳуж­жатда маданият ва санъат му­ассасалари, театрлар, музейлар, бадиий жамоалар, маданият ва аҳо­ли дам олиш масканлари, ма­да­­ният ва истироҳат боғлари фао­лияти, моддий-техник базаси ҳолатини атрофлича ўрганиш, уларни таъмирлаш ҳамда зарур жи­ҳозлар, мусиқа асбоблари би­лан таъминлаш, самарали ижо­дий фаолият учун қулай шарт-ша­роит­лар яратиш айтиб ўтилган.

Кўриниб турибдики, бу орқали ҳар бир ҳудудда маданият, санъат борасида изчил ислоҳотларни амал­га ошириш ва энг юксак на­ти­жаларни қўлга киритиш назар­да тутилган. Ўйлаймизки, мазкур қарор ижросининг таъминлани­ши туфайли вилоятимизда яқин йилларда қурилиши режалашти­ри­лаётган театр биноси, янги музейлар, маданият масканлари аҳолининг, халқнинг фаровон ҳаё­тига янгича мазмун олиб киради.

Ҳамдам МУҲИТДИНОВ,

вилоят маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

Манбаа: kun.uz

Кўрилганлар сони: 6644