Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ҳар қандай давлатнинг ривожланишида маҳаллий хомашё асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг истеъмолдаги улуши юқорилигига қаралади. Мамлакатимизда мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ маҳаллий хомашё ва ишлаб чиқариш захираларидан кенг фойдаланиш орқали замонавий рақобатбардош маҳсулотлар, хусусан тайёр маҳсулот, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришга иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири сифатида эътибор қаратилмоқда.

Маълумотларга кўра, Ўзбекис­тонда тармоқлараро саноат коопе­рациясини кенгайтириш бораси­даги тизимли чора-тад­бир­лар натижасида 2010-2016 йилларда қарийб икки мингта ма­ҳаллий­лаштириш лойиҳаси амалга оши­рилди. Натижада 7,6 миллиард доллар миқдорида импорт ўрни­ни босувчи маҳсулот тайёрланди. Бу рақамлар ортида нафақат валю­та маблағлари те­жа­либ қо­линади, балки аҳоли банд­лигини таъминлаш, янги иш ўринларини барпо этиш каби муҳим маса­лалар ижроси ётибди.

Мустақиллигимизнинг 26 йил­ли­ги кенг нишонланаётган шу кунларда бу бораги ишларимиз ҳали кўплигини ҳаётнинг ўзи ис­бот­ламоқда. Бугунги кунда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар негизи­да Маҳаллийлаштиришда жадал ривожланишини таъминлаш учун айрим фойдаланилмаган захира­лар ва имкониятларни ишга со­лиш Дастури доирасида бери­ла­диган солиқ ва божхона имти­ёз­лари ҳақида ишлаб чиқарувчи ёки тадбиркорлик субъектлари­ни кенг хабардор қилиш дол­зарб аҳамият касб этиб бораё­тир. Унумдорлиги юқори, энер­гия тежамкор ва атроф-муҳитга таъсири кам маҳсулотларни иш­лаб чиқариш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолади. 

Навоий кон-металлургия ком­би­на­тида ҳам Маҳаллийлаш­ти­риш дастурлари доирасида иш­лаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ошиб бормоқда. Айтиш жоизки, комбинатда 2017-2019 йилларга мўлжалланган Маҳал­лий­лаштириш дастури доираси­да 41 та лойиҳа амалга оширили­ши кўзда тутилган. Шунингдек, корхона маъмурияти талаб ва так­лифларни ўрганиб, Маҳаллий­лаш­тириш дастурига 12 мил­лиард сўмлик қўшимча 7 та янги лойиҳани киритиш устида ҳам бош қотирмоқдамиз. Булар янги дастгоҳлар, кон-шахта ва техно­логик ускуналар, экскаваторлар учун бутловчи буюмлар, (запор­ный) беркитувчи арматуралари­ни келтиришимиз мумкин.

Комбинатда Маҳаллийлашти­риш дастури доирасида 2017 йилда қарийб 40 миллиард сўм­лик 37 та лойиҳа бўйича 350 дан ортиқ турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Албатта, ушбу йўналишда "Навоий машинасозлик заводи" ишлаб чиқариш бирлашмасининг салмоқли ҳиссаси бор. Бугунги кунда мазкур корхонада 3,6 минг нафардан ортиқ ишчи-муҳандис меҳнат қилади. Улар томонидан "НМЗ" ёрлиғи остида металл ва ёғочга ишлов берувчи дастгоҳ­лар, йирик автомобиллар учун мураккаб деталлар тайёрланади. Жумладан, 2016 йилда Маҳаллий­лаш­тириш дастурига киритилган 36 та лойиҳа доирасида 38 мил­лиард сўмликдан зиёд маҳсулот тайёрланди.

Корхонада сўнги йилларда ав­вал хориждан сотиб олинадиган импортнинг ўрнини босадиган маҳсулотларнинг 60 дан ортиқ турини ишлаб чиқариш ўзлашти­рилди. Булар шахта вагончалари, ағдарма вагонларни (думпкар­лар­ни) ва оғир юкли карьер авто­ағдаргичларини капитал тиклаш, футеровкаларнинг янги турлари, беркитиш мосламаси, насос аг­регатлари, конвейер ва майда­лаш агрегатининг эҳтиёт қисмла­ри ва бошқалардан иборат.

Жорий йилда кон саноатида муҳим аҳамиятга эга йирик юк ташувчи автоағдиргичларни ком­­бинатда мукаммал таъмир­лаш йўлга қўйилди. Шунинг­дек,  мураккаб технология ҳисоб­ланган ЦТНД-400 тегирмон ре­дуктор­лари, "BARMAC" дробилка ротор­лари ҳам ўзимизда ишлаб чиқа­рилмоқда.

Навоий кон-металлургия ком­би­нати эҳтиёжини қондираётган заводда "Олмалиқ кон-металлур­гия комбинати", "Қизилқумце­мент" акциядорлик жамиятлари каби йирик саноат корхоналари учун ҳам кенг турдаги эҳтиёт қисмлар тайёрланмоқда.

Янги маҳсулотларни маҳаллий­лаш­тириш ва саноат коопера­циясини ривожлантириш, йирик ва кичик корхоналар ўртасида ўзаро кооперация алоқаларини амалга оширишда Халқаро са­ноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси муҳим аҳамиятга эга. Навоий кон-металлургия комби­нати ҳар йили ушбу тадбирда фаол иштирок этиб, самарали келишувларга эришмоқда.

Жорий йилда ўтадиган ўнинчи Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида қиймати 800 миллиард сўмлик­дан ортиқ бўлган маҳсулотларни тармоқлараро кооперация орқа­ли харид қилиш учун 274 та шарт­нома тузиш мўлжалланаяпти. Илгари хориждан импорт бўйича харид қилинган кабель маҳсулот­лари, геомембранали пленкалар, насос агрегатлари, бурғилаш ко­рон­калари, кон-шахта техникаси учун фильтрловчи элементлар, қувур маҳсулотлар кейинги икки-уч йилда маҳаллий ишлаб чиқа­рувчилардан  харид қилинмоқда. Комбинатда тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтиришга оид чора-тадбирларни рўёбга чиқариш ва маҳаллийлаштирил­ган маҳсулот ишлаб чиқариш дас­турини амалга ошириш ҳисобига 2019 йилда импортдан олинади­ган товарларни 2014 йилдагига нисбатан 50 фоизга қисқартириш вазифаси белгилаб олинди.

Демак, кон-металлургия саноа­ти­ни ривожлантириш истиқбол­ла­ри­ни кўп жиҳатдан Маҳаллий­лаш­тириш дастури доирасидаги бундай манзилли лойиҳаларни тезроқ тадбиқ этиш, янги маҳсу­лотларни ўзлаштириш, экспорт ҳажмини оширишга боғлиқ. Бун­да Навоий машинасозлик заво­ди­нинг ўз ўрни бор. Мухтасар айт­­ганда, бу каби мақсадли саъй-ҳаракатлар маҳсулот тан­нархи арзонлашувига, янги иш ўринлари барпо этилишига за­мин яратади.

Қувондиқ САНАҚУЛОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси,

"Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси бош директори.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5933