Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган Маҳаллийлаштириш дастури импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтирибгина қолмай, маҳаллий маҳсулотлар экспортини амалга ошириш имкониятларини ҳам яратмоқда.

Вилоятимизда ҳам бу борада бир қа­тор ишлар амалга оширилаётган бўлиб, ол­динда турган вазифалар ҳам оз эмас. Мисол учун, ҳудудда дастурга ки­ри­тилган 14 та корхонанинг 3 таси мах­сус комиссия хулосасига кўра, божхона ҳамда солиқ имтиёзларига эга бўлган холос. Бу эса дастур ижроси бораси­даги ишларни жадаллаштиришни кўр­сатмоқ­да. 

— Маҳаллийлаштириш дастурига ки­ритилган корхоналар томонидан маҳсу­лот ишлаб чиқариш учун фойдала­ни­ладиган хомашё ва бутловчи қисмлар импорт қилинишда божхона тўловлари­дан — акциз солиғи, қўшимча қиймат солиғи ва импорт божидан (божхона расмийлаштируви учун йиғим бундан мустасно) озод этилади, — дейди биз билан суҳбатда вилоят божхона бошқар­маси ходими Ж. Исомуродов. — Бунда махсус идоралараро комиссия томони­дан корхонага имтиёз қўллаш тўғриси­даги ҳужжат асос бўлиб хизмат қилади. Ўтган йил давомида вилоятимиз бож­хоначилари томонидан 838,3 минг АҚШ долларига тенг товарлар Маҳаллийлаш­тириш дастури доирасида расмийлаш­тирилган бўлса, имтиёзга эга корхона­лар 765,9 миллион сўм миқдордаги бож­хона тўловларидан озод этилди.

Маҳаллийлаштириш лойиҳалари бў­йи­ча ишлаб чиқарилган маҳсулотлар фойда солиғи, ягона солиқ тўлови, мулк солиғи тўлашдан озод қилиниши ҳам ушбу дастур асосида иш олиб бораёт­ган корхоналарнинг соф даромадлари ошишида муҳим омил ҳисобланади. Натижада мазкур корхоналарда модер­ни­зациялаш, техник ва технологик жиҳат­дан қайта жиҳозлашга эришилиб, ишлаб чиқариш имкониятлари кен­гаяди.

О. ШУКУРОВ.

Кўрилганлар сони: 6244