Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикасида экспортга мўлжалланган ва импорт ўрнини босадиган рақобатбардош, ички ва ташқи бозор талабларига жавоб берадиган маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқариш, уларнинг турини кўпайтириб, сифатини яхшилашга катта эътибор қаратилмоқда.

Маҳаллийлаштириш дастури дои­ра­си­да кичик бизнес ва йирик корхона­лар ўр­тасида са­ноат ярмаркаларининг ўт­ка­зилаётгани бунда қўл келаётир.

Вилоятимизда жорий йилнинг даст­лаб­ки чорагида маҳаллийлаштириш дастурларига киритилган корхоналар томонидан 16802,1 миллион сўмлик тай­ёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, ма­териаллар ишлаб чиқарилди ва 13960,3 миллион сўмлик маҳсулотлар со­­тилди. Шу жумладан, ҳудудий тасар­руфдаги кор­хоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳ­сулотлар 2002,2 мил­лион сўмни ташкил этиб, режага нис­батан 102,2 фоизга ба­жа­рилди.

Шунингдек, Дастур доирасида ўт­ка­зил­ган Хал­қаро саноат ярмаркаси ва Коо­перация биржасида 2016 йил учун им­зо­ланган ички шартномаларда ви­лоя­­тимиздан 192 та корхона иштирок этиб, улар томонидан 1033061,1 сўм­лик 851 та шартнома имзоланди. Жо­рий йил­нинг январь-март ойларида ту­­­зилган шарт­номалардан 2121169 мил­лион сўмлик  376 та­си бажарилга­ни­ни мамнуният би­лан таъкид­лаш мумкин.

Бундай натижалар юртимизда кичик биз­­нес вакилларини қўллаб-қувват­лаш, уларга яра­тиб берилаётган соғ­лом ра­қобат муҳити эканлиги ҳеч ким­га сир эмас. Тадбиркорлик ма­ҳоратини ишга со­либ, саноат маҳсулот­ла­ри иш­лаб чиқаришнинг хилма-хиллигини оши­риш ва сифатини экспортбоп да­ра­жага ет­казиш — тадбиркорлар ол­дида турган му­ҳим вазифадир.

С. ҚУВОНДИҚОВ,

вилоят статистика бошқармаси бўлим бошлиғи.

Кўрилганлар сони: 6530