Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий  шаҳридаги 16-давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабида спортнинг бадминтон тури бўйича "Маҳалламиз бадминтончилари" мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда туман, шаҳар босқичларида ғолиб бўлган МФЙлар ўқувчилари, ёш оилалари иштирок этишди.

Вилоят бадминтон фе­дерацияси, вилоят жис­моний тарбия ва спорт, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, халқ таълими бошқармалари, болалар спортини ривожлан­ти­риш жамғармаси вилоят филиали, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкор­ли­гидаги мусобақа ўқув­чи­ларнинг дарсдан таш­қа­ри бўш вақтларини самарали ўтказиш, ёш оилалар ўртасида ҳам­жи­ҳатлик, иноқликни ку­чайтириш мақсадида ташкил этилди. Мусо­бақа Халқаро Бадминтон қоидаларига мувофиқ ўтказилиб, маҳалла­лар­да истиқомат қилувчи 11 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўғил ва қизлар ўртасида яккалик ва жуфтлик бел­ла­шувлари, 30 ёшгача бўлган ёш оилалардан иборат жуфтлик микс бел­лашувлари шаклида бўлиб ўтди. Қизғин кеч­ган мусобақада Кармана тумани, "Алишер На­воий" МФЙ вакиллари 1-ўринни эгаллашди. 2- ўрин Навоий шаҳри, "Fалаба" МФЙга, 3-ўрин Қизилтепа тумани "Fо­йи­бон" МФЙ ёш спорт­се­варларига насиб этди.

— Ўйин жуда қизиқар­ли ўтди, — дейди биз билан суҳбатда ғолиб жа­­моа иштирокчиси, Кармана туманидаги 2-умумий ўрта таълим мак­таби 7-синф ўқувчиси Беҳрўз Ҳамидов. — Му­со­бақада Навбаҳор, Қизилтепа туманларини, финалда Навоий шаҳри вакилларини мағлуб эт­дик. Мураббийимиз Ришат Сеттаров бизга бадминтон бўйича сабоқ бергандилар. Уларнинг ишончини оқлагани­миз­дан хурсандмиз. Кела­жак­да спортда юртимни дунёга танитмоқчиман.      

Мусобақа якунида ғо­либ ва совриндорлар диплом, эсдалик совға­лари билан тақдир­лан­ди.

Зулфия БОБОЕВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6169