Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Маҳалла институтларининг кун сайин ривожланиб бораётгани ҳукумат ва халқ ўртасидаги масофани яқинлаштирди, маҳалла ходимлари ҳар бир хонадонга бориб, оилаларнинг турмуш тарзини яқиндан ўрганиш, муаммо ва масалаларга ечим топишда кўмакдош бўлиб келаяпти. Вилоятимизда 286 та маҳалла, 17 та овул фуқаролар йиғини фаолият кўрсатмоқда. Бугун уларга ажратилган биноларни қайта реконструкция қилиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ишларига жиддий эътибор қаратилган.

Жорий йилнинг 7 июнь ку­ни вилоят ҳокимлигида Фу­қароларнинг ўзини ўзи бош­­қариш органлари фа­олиятини мувофиқлашти­риш бўйича вилоят Кенга­шининг видеоселектор кў­ринишидаги йиғилиши ана шу мақсадларга қа­ра­тилди.

Йиғилишни вилоят ҳоки­ми К. Турсунов олиб борди ва Ўзбекистон Республика­си Президенти Ш. Мирзиёев­нинг 2017 йил 3 февралда­ги "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғри­си­да"ги ПФ-4944-сонли Фар­монига тўхталиб, Фуқаро­лар­нинг ўзини ўзи бошқа­риш органларининг маҳал­лий аҳамиятга молик ма­сала­лар­ни самарали ҳал қи­лиш­даги ролини янада оши­­­риш, Фуқаролар йи­ғин­ла­­рининг муштарак ман­фаатларини ифода этади­ган уюшмага бирлашиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти инс­титутлари билан ўзаро ҳам­корлигини янада ривож­лан­тиришга қаратилган ташки­лий-ҳуқуқий чора-тадбирлар юзасидан бажа­рилган иш­ларга тўхталиб ўтди.

Шунингдек, сўзга чиққан­лар томонидан ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳит­ни янада соғломлаштириш бўйича фуқаролар йиғин­лари ходимлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ишти­рокида жамоатчилик аъзо­лари билан хонадонларга бориб, уларнинг муаммола­рини ўрганиш ва бартараф қилиш бўйича ечимини ку­таётган муаммоларга эъти­бор қаратилди. Юқоридаги Фармон билан тасдиқлан­ган Дастурга асосан 2017 йилда янгидан қуриш ва таъмирланиши белгилан­ган фуқаролар йиғинлари биноси ҳамда уларнинг мод­дий-техника базасини мустаҳ­кам­лашда бажарили­ши лозим бўлган ишлар таҳ­лил этилиб, ечимини ку­таётган муаммолар юзаси­дан аниқ манзилли кўрсат­ма ва топ­шириқлар берилди.

Жумладан туман, шаҳар ҳокимларига ва мутасадди ташкилот раҳбарларига Фу­қароларнинг ўзини ўзи бош­қариш органлари фао­лиятини мувофиқлашти­риш бўйича туман, шаҳар Кенгашларининг таҳлилий, танқидий йиғилишларини ўтказиш; рўйхат бўйича фу­қаролар йиғинларига ме­бель жиҳозларини олиб бе­риш, таъмирланиши бел­ги­ланган биноларни якун­лаш, қишлоқ жойларида, олис ва чекка ҳудудларда жойлашган фуқаролар йиғинларида бо­лалар спорт майдончалари­ни ташкил этиш каби вази­фалар юкла­тилди.

Ҳилола ИСМАТОВА.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 6147