Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Қизилтепа туманининг “Оқ мачит” маҳалласи ҳудудида жойлашган “ICE ширин” масъулияти чекланган жамияти музқаймоқ ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Корхона томонидан бугунги кунда Хитой давлатидан келтирилган, қиймати 230 минг АҚШ долларга тенг бўлган замонавий технология ёрдамида “Сагдиана агро индустрия” савдо белгиси остида 15 турдаги музқаймоқ маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Фаолиятини бошлаганига эндигина 3 ой тўлган мазкур корхонада айни пайтда 20 нафар маҳаллий ёшлар иш билан таъминланди. Уларнинг 8 нафари коллеж битирувчиларини ташкил этади.

— Маҳалламизда шундай замонавий корхона фаолияти йўлга қўйилиши биз ёшларни қувонтириб юборди. ўтган йили Қизилтепа қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежини битириб, мен ҳам тенгдошларим қаторида ушбу корхонага ишга жойлашдим. Бу ерда биз учун барча шароитлар яратилган. Ўртача ойлик иш ҳақимиз 400-450 минг сўмни ташкил этаяпти, — дейди корхона ишчиси Моҳинур Асадова.

Корхона томонидан тайёрланаётган маҳсулотлар Қизилтепа туманидан ташқари, Навоий вилояти маркази ҳамда Бухоро вилоятининг Олот, Қоракўл, Қашқадарё вилоятларининг Муборак, Косон туманлари бозорларини ҳам таъминлаяпти.

— Тайёр маҳсулотларимизни харидорларга етказиб беришни ўзимиз таъминлаяпмиз. Бунинг учун алоҳида техника ажратилган. Эндиликда яна иккита музқаймоқ ташишга мўлжалланган автомашини сотиб олишни режалаштирганмиз.  Бозорбоп маҳсулот тайёрлаш учун аввало унинг сифати муҳим ўрин тутади. Шу боис, биз асосий эътиборни сифатга қаратганмиз, — дейди бош технолог Алишер Насриев.

Музқаймоқни тайёрлаш учун асосий хом ашё ҳисобланган сут маҳсулотлари шу ернинг ўзида, чорвачилик йўналишидаги “Адиз бобо” фермер хўжалиги томонидан етказилаяпти.

Мамлакатимизда тадбиркорликка қаратилаётган эътибор, соҳага берилаётган кенг имконият ва имтиёзлар бугун ушбу тармоқ тобора ривож топишида муҳим омил бўлмоқда.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 5796