Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги 5-сон олимпия захираларига ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 13-14 ёшдаги ўсмир ва қизлар ўртасида "Маҳалламиз паҳлавонлари" спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

"Маҳалла" хайрия жа­моат фонди томонидан таш­кил этилган мусоба­қада вилоятимизнинг ту­ман ва шаҳар босқичлари­да ғолибликни қўлга ки­рит­ган 60 дан ортиқ спорт­чилар учтата вазн тоифа­сида беллашдилар.

— Туманимизда кураш билан шуғулланиш учун бар­ча шароитлар яратил­ган, — дейди хатирчилик спортчи Зилола Бобоқу­лова. — Ёш спортчилар би­лан машғулотлар ўтка­зи­лишига малакали тре­нерлар жалб этилган. Мен ҳам спорт билан шуғул­ла­нишни туманимизда бош­ла­гандим. Ҳозирда На­воий олим­пия захиралари коллежи­да маҳоратимни ошира­яп­ман. Жорий йил­да На­манганда бўлиб ўтган кураш бўйичаЎзбекистон чемпионатида олтин ме­дал­ни қўлга киритдим.

Беллашув натижаларига кўра, ўсмирлар ўртасида 46, 50 ва 55 килограмм вазн тоифаларида учқудуқ­лик Асадулло Абдуллаев, Навоий шаҳридан Аббос Маҳмудов ва Хатирчи ту­ма­нидан Fайрат Усмонов­ ғолибликни қўлга ки­ри­тиш­ди. Қизлар ўртаси­да эса 44, 48 ва 52 кило­грамм вазн тоифаларида Навба­ҳор туманидан Гул­ба­ҳор Муродова, Навоий шаҳри­дан Мухлиса Нормў­ми­нова ва карманалик Камола Актамова ғолиб чиқиб, мусобақанинг рес­публика босқичига йўл­ланма олди­лар.

Fолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг дип­лом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Кўрилганлар сони: 6730