Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида енгил атлетика бўйича паралимпиячилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида спортчиларимиз муваффақиятли қатнашиб, учта олтин ва тўртта кумуш медални қўлга киритишди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида вакилларимиз тантанали тарзда кутиб олинди.

Бу ғалаба ўзбекистонлик спорт­чиларнинг дунё миқёсидаги ну­фу­зи янада ошаётганининг ёрқин исботи бўлди. Вакилларимиз но­рас­мий медаллар жамғариш бў­йича дунёда 19-ўринни, Осиё қитъ­асида эса фахрли учинчи ўринни эгаллашди. Бунда Президенти­миз­нинг Ўз­бе­кис­тон спортчила­рини 2020 йил Токио шаҳрида бў­либ ўтадиган XXXII ёзги Паралим­пия ва XVI Пар­алимпия ўйинларига тайёрлашга оид қа­рори ҳам дас­туриламал бўлгани, шубҳасиз.

Жаҳон чем­пио­нати ғо­либлари орасида ви­­лоятдоши­миз, 2016 йилги Олим­пия ўйинла­ри соврин­дори Ҳус­нид­дин Норбе­ковнинг борлиги ҳар бир навоий­лик учун фахр, ифтихордир. Тажри­бали атлети­миз диск отиш баҳс­ларида олтин, ядро улоқтиришда эса ку­муш медални қўлга киритди. Қў­ша­лоқ медаль соҳиби бўлиш билан бир­га Ҳ. Норбековнинг ҳаё­тида яна бир қувончли воқеа амал­га ошди. У Лондонда юртимизга олтин медаль туҳфа этган кун оила­сида  қиз фарзанд дунёга келди. Янги меҳмон, Асалхон спортчимиз учун яна бир туҳфа бўлди.  

Чемпионатнинг узунликка сак­раш баҳсларида Дониёр Солиев 7,18 метр натижа билан Осиё рекордини янгилаб, ғолибликни қўлга киритди.

Эркаклар ўртасидаги найза улоқ­­тириш баҳсларида Алек­сандр Свечников 71,01 метр на­ти­жа билан олтин медалга сазо­вор бўлиб, жаҳон рекордини янги­­лади. Хотин-қизлар ўртасидаги баҳсларда Нозима Қаюмова кумуш медаль соҳибаси бўлди. Ядро улоқтиришда эса яна бир атлети­миз София Бурҳонова 14,76 метр натижа билан иккинчи ўринни банд этди. Диск отиш баҳс­ларида ҳам иқтидорини на­мойиш этиб, кейинги кумуш ме­дал­ни ўз ҳисо­бига ёзиб қўйди.

З. МАРДОНОВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5694