Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Якка кураш турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"га бағишлаб эркин кураш бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтди.

Унда 1999-2001, 2002-2004, 2005-2007 йилларда туғилган ўсмир ва ёш қизлар ўттиз вазн тоифасида куч синашди. Мусобақада Хатирчи, Кармана туманлари ҳамда Навоий шаҳридан 100 нафар курашчи қиз иштирок этди.

Кўтаринки руҳда ўтган мусобақада ўз вазн тоифаларида И. Болиева, Д. Амонова, Б. Исомиддинова, М. Равшанова, С. Ибодова, Х. Убайдуллаева, С. Рамазонова, М. Олтинбоева, С. Истамова ҳамда бошқалар ғолибликни қўлга киритишди. Чемпионат якунида ғолиб ва совриндорлар ҳамкор ташки­лот­ларнинг диплом, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Гулсанам РАҲМАТОВА,

БЎСМ аёллар кураши бўлими методисти.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5928