Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Инсоннинг иродасини чиниқтириб, руҳан ва жисмонан бақувват, пухта қилиб тарбиялашда спортнинг ўрни катта. Мамлакатимизда ёш авлоднинг жисмоний салоҳиятини ошириш, уларни спортга жалб қилиш йўлида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Айниқса, уч минг йилдан зиёд тарихга эга, жаҳон спорти турларидан бири сифатида эътироф этилган миллий курашни янада оммалаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар таҳсинга лойиқдир.

   Азал­дан ўз­бек тўйлари, халқ са­йил­лари, бай­рамлар курашсиз ўтма­ган. Кураш эр йигитларнинг мард­лиги, ҳа­лоллиги, бағрикенглигининг чинакам тимсоли бўлган. Қизи бор хонадон­лар куёв тан­лашда бел оли­шиб, ғолиб бўлган­ларни қарин­дош­ликка лойиқ кўриш­ган. Минг йиллар­дан буён яшаб келаётган кураш бугун халқимизнинг миллий қадрияти, бой­лигига айланди. 1992 йилда Ўзбекистонда кураш федерацияси, 2001 йилда эса бел­боғли кураш фе­дерацияси тузилди. 1998 йили Тош­кентда 28 давлат (АҚШ, Голландия, Россия, Япония, Англия ва бошқа­лар) вакиллари Халқаро кураш ассо­циацияси муассислари бўлиш­ди ва шу муносабат билан бу ерда кураш бўйича йирик халқаро мусобақа ўтка­зилди.

   Ҳозирги кунда хорижий мам­лакат­ларда олти юз мингдан зиёд киши кураш билан шуғулланади. Қувонар­лиси, ундаги "ҳалол", "ёнбош", "чала", "дакки" сўзлари қоида бў­либ, ўзбек тилида янграйди. Халқи­мизга хос тантилик, адолатлилик яна бир карра дунё бўйлаб тилга оли­нади.

  Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кураш" миллий спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги қаро­рига кўра, 2018-2020 йилларда Нукус шаҳри ва мамлакатимизнинг барча туман, шаҳарларида намунавий лойи­ҳалар асосида кураш миллий спорт тури марказлари ташкил этилади. Шунингдек, 2018 йил 6 сентябрь ку­раш миллий спорт тури куни сифа­ти­да кенг нишонланиб, турли мусо­бақа, семинарлар ўтказилиши бел­ги­ланган.

  — Бугунги кунда вилоятимизда ҳам мингдан ортиқ йигит-қиз кураш би­лан шуғулланиб келади, — дейди биз билан суҳбатда вилоят кураш федерацияси ижрочи директори Мамадали Норов. — Улар орасида Умид Эсонов, Бекзод Дўстқулов, Мафтуна Эсонова каби Осиё, жаҳон чемпионатлари ғолиблари бор. Йил­дан-йилга курашга қизиқувчи ёшлар сафи кўпайиб бормоқда.

  Юртимизда спортга бўлган эъти­борнинг яна бир намойиши сифати­да қайд этиш жоизки, 10-12 ноябрь кунлари Навоий шаҳрида кураш бўйича 1997-1998 йилларда туғилган ўсмирлар ўрта­сида Ўзбекистон Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Унда уч юз нафардан зиёд ёш спортчилар 16 та вазн тоифа­сида гиламга тушади. "Сўғдиёна" ЖТСКда уч кун давом этадиган куч ва маҳорат мусобақаларига сизни ҳам таклиф қиламиз.

 

Кўрилганлар сони: 6253