Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Хабар берганимиздек, айни кунларда Беларусь пойтахти оғир атлетика бўйича халқаро мусобақага мезбонлик қилмоқда. Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қиладиган ушбу турнирда терма жамоамизнинг иккинчи вакили ҳам совриндорлар қаторидан жой олди.
-64 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Кумушхон Файзуллаева даст кўтаришда 98 кг, силтаб кўтаришда 120 кг ва икки кураш бўйича 218 килограмм натижа билан мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди. Эслатиб ўтамиз, мусобақа доирасида яна бир иштирокчимиз 15 ёшли Нигора Абдуллаева ҳам кеча шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилган эди.
Шу тариқа ҳамюртларимизнинг ушбу мусобақадаги иштироки якунланди. Унда иштирок этган бири 15, яна бири 17 ёшли қизларимизнинг катталар билан тенгма тенг рақобат олиб боргани эса алоҳида таҳсинга сазовор.
Кўрилганлар сони: 3500