Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий олимпия захиралари коллежида таэквондо WTF спорт тури бўйича Алишер Навоий таваллудининг 574 йиллигига бағишлаб ёшлар, ўсмирлар ва болалар ўртасида вилоят "Ҳоким кубоги" мусобақаси ўтказилди.

Унда Навоий, Зарафшон шаҳарлари ҳамда Кармана, Хатирчи, Нурота, Навбаҳор,Қизилте­па туманларидан 220 нафардан ортиқ спортчи куч синашди.

Мусобақа аввалида иштирокчилар ва ота-оналарга намойиш этилган ўзбек жанг санъати ҳамда таэквондо WTF бўйича кўргазмали чи­қиш­лар уларда катта таассурот қолдирди. Шундан сўнг мусобақа қатнашчилари ўртасида кечган баҳслар қизғин ва муросасиз давом этди.

Якунда 13 та олтин медални қўлга кирит­ган 1-сон ОЗИБЎСМ жамоаси ғолиб деб топил­ди. 2-ўринни Навоий олим­пия захиралари коллежи ўқувчилари, 3-ўринни эса НКМК ҳузуридаги "Прогресс" спорт соғ­­лом­лаштириш клуби жа­моа­си эгаллади.

Шунингдек, фахрли ўринлар соҳиби бўлган жамоалар орасидан Ж. Абдуалимов, М. Ху­дой­бердиев, С. Эрга­шев, З. Рўзиева, А. Федотова, А. Аве­змуродовлар вилоят терма жамоаси тар­ки­бига киритилди. Мусобақа сўнггида ғо­либ спорт­чиларга диплом ва эсдалик совғала­ри топширилди.

Шерали ШОДМОНОВ,

Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциа­ция­си

вилоят бўлими бош котиби.

Кўрилганлар сони: 6971