Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги "Дельфин" сузиш ҳавзасида В. Т. Бон­да­ренко хоти­расига ба­ғишланган Республика очиқ турнири бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳри, Қора­қал­поғистон Республикаси ҳамда барча вилоятлардан 206 нафар иштирокчи  куч синашди.

Қатнашчилар I-II-III гуруҳ ёш тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Унда ёш спортчилар эркин, чалқанча, брасс, дельфин каби сузиш усул­­­ларида 50 метрдан 1500 метргача бўлган масофани бо­­сиб ўтиб, бор маҳорат­ла­ри­ни кўрсатишди. 1996 йил ва ун­дан катталар, 1997-1998, 1999-2001 йилларда ту­ғил­ган­лар ўртасидаги қизғин мусо­ба­қада вилоятимиз вакил­ла­ри билан бирга Андижон, Жиз­­­­зах вилоятлари ҳамда Тош­кент шаҳри спортчилари илғорликлари би­лан ажралиб туришди. Қат­нашчилар иқти­дорини Дил­шод Орифжонов бошчили­ги­даги тажрибали ҳакамлар гу­руҳи одилона ба­ҳолаб борди.

100 метрга брасс сузиш баҳсларида қизлар ўр­тасида Андижондан Ш. Тош­пў­ла­това, Ш. Содиқовалар, сир­дарё­лик Г. Райимовалар мар­ра чи­зиғини биринчи­лар­­­дан бўлиб забт этишган бўл­са, йигитлар ўртасида эса яна бир ан­ди­жонлик Ф. Мусабе­ков, ви­лоя­ти­миз­дан М. Саъ­дул­лаев, Тошкент шаҳри ва­кили А. Алиевлар фахр­ли ўрин­лар­ни қўлга ки­ритишди. Шу­нингдек, са­мар­қандлик С. Аи­танова, сир­дарё­лик Г. Райи­мова, ан­ди­жонлик Ў. Зунну­нов­лар ўз ви­лоятлари шара­фи­ни му­но­­сиб ҳимоя қилиш­ди.

— Сузиш спортига эъти­бор­нинг ошиб бораётгани бу­гунги мусобақада ҳам яқ­қол кўриниб турибди, — дей­ди Ўз­бекистон сузиш фе­дера­цияси мутахассиси Ш. Ино­ғо­мов. — Йилдан-йилга тур­нир­ларда қатна­шув­чилар сони ошиб бормоқда. Бу су­зиш спорти учун барча ви­­лоят­ларда бирдек имко­ният­­лар яратилаётгани би­лан боғ­лиқ албатта. Қашқа­дарё, Фарғона, Сурхондарё ҳудуд­ла­ри­дан келган қатнаш­чи­ларнинг илгарига нисбатан анча фаол­лашганини кўрдик. Тажриба­ли ўргатувчининг спортчи ға­лабасида ўрни кат­та. Шунга кўра, федера­ция томонидан му­раббийлар учун ўқув маш­ғулотлари ҳам йўл­­га қўйил­ган.

Вилоятимиз вакилларидан О. Одилов, А. Умуров, Р. Гл­я­ут­динов, Т. Аҳмадулинлар эс­тафета комплекс сузишда 2-ўринни қўлга киритишди. Д. Шарипова, С. Норму­ро­дова, Х. Атемова, А. Абдуба­ки­­ровалар ҳам совриндорлар сафидан жой олишди. А. Уму­ров 50 метрга чалқанча су­зиш­­да 1-ўринни эгаллади. Ва­­килларимизнинг бу муваф­фақиятида "Сўғдиёна" спорт са­ройи сузиш бўйича бош  му­­раббийи А. Яриннинг хиз­ма­ти катта.

— Сузишга болалигимдан қизиқаман, — дейди биз би­лан суҳбатда Навоий шаҳри­даги 4-умумтаълим макта­би­нинг 8-синф ўқувчиси А. Уму­ров. — Турнирдаги ғалаба­ла­рим ўзимга бўлган ишон­чим­ни оширмоқда. Яқинда Хо­разм­да ўтадиган "Умид ни­ҳол­лари" спорт мусобақаси­нинг республика босқичида ҳам муносиб қатнашишга ҳа­ракат қиламан. Орзуим кела­жакда олимпия ўйинлари ғо­либи бўлиш.

Тўрт кун давом этган мусо­бақа сўнгида ғолиб ва сов­рин­дорлар номи аниқланиб, улар­­га диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Зулфия БОБОЕВА.

Ж. МИРЗАЕВ олган сурат.

Кўрилганлар сони: 7013