Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Илгари таҳририятимизга кредит ололмай, тижорат банкларининг эшиги остонасида неча кунлаб сарсон-саргардон бўлганликлари ҳақида фуқаролардан кўплаб мурожаатлар келарди. Аммо, яқин вақт ичида тезкорлик билан олиб борилган изчил ислоҳотлар уларнинг бу фикрини тамоман ўзгартириб юборди. Ҳозир аҳоли банк ходимларининг уйма-уй юриб, кредитлар ҳақида тушунча беришлари ва уни олиш жараёнида ҳеч қандай оворагарчиликларга йўл қўйилмаслигидан жуда мамнун.

Маълумки, Ўзбекистон Респуб­ликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегия­си­да банк фаолиятини тартибга со­лишнинг замонавий принцип­лари ва механизмларини жорий этиш тизими қатъий белгилаб қўйилган. Бунинг натижасида бугун тижорат банклари томони­дан аҳолига тадбиркорлик қилишлари, оилаларига қўшимча даромад келтиришлари учун бир неча турдаги имтиёзли кре­дитлар ажратиш кўлами янада кенгайди. Шу туфайли аҳоли­нинг ишсизлик даражаси паса­йиб, ҳудудларда ишбилармонлик муҳити яратилаяпти.  Бу имтиёз­дан фойдаланиб, кимдир янги тикувхона очса, яна кимдир фой­даланилмай ётган бино ўрнида замонавий цех, устахона бунёд этаяпти. Аммо...

Шу ўринда масаланинг иккин­чи томонига тўхталамиз. Исло­ҳот­лар изчил давом этаётган бир вақтда ҳукуматнинг юқоридаги каби ғамхўрлик, саъй-ҳаракатла­рини негадир бошқача қабул қилиб, ундан ўзларининг шахсий манфаатлари йўлида фойдала­наётган айрим фуқаролар  банк масъул ходимларининг "юраги­ни бездириб" қўймоқда.

Яқинда ўзим хоҳламаган ҳолда икки кишининг суҳбати қулоғим­га чалинди. Улардан бири ким­дандир беш миллионга яқин қар­зи борлиги, эгаси сўраб ҳеч қўй­маётгани, уни тўлаш учун бирорта банкдан "тадбиркорлик қиламан", деб "бир амаллаб", имтиёзли кредит чиқармоқчи­лиги ва шу билан қарз берган одамнинг "оғзини ёпмоқчи"ли­гини айтиб қолди...

— Низомга кўра, олинган кредит мақсадли ишлатилиши керак. Фуқаро ундан мақсадсиз фойдаланса, шартнома шартла­рини қўпол равишда бузган ҳи­собланади, — дейди "Ипотека банк" АТИБ вилоят филиали жис­моний шахсларнинг тадбир­кор­лик фаолиятини кредитлаш шуъбаси бош мутахассиси Иброҳим Ўлжаев. —  Банк масъул ходимлари томонидан кредит бе­ришдан олдин дастлабки мо­нитор олиб борилади. Фуқаро­нинг кредит олишга ва уни тў­лашга лаёқати ўрганилади. Биз­да жорий йилнинг шу вақтигача 50 дан ортиқ мақсадсиз кредит­лар аниқланди. Улар тегишли тар­тибда ўрганилиб, ҳуқуқни муҳо­­фаза қилувчи органларга тақдим этилмоқда.

Банк мутахассисининг айтиши­ча, асосан, иссиқхона ташкил этиш, паррандачилик ва асала­ри­чи­лик билан шуғулланиш учун ажратилган кредитлардан мақ­сад­сиз фойдаланиш ҳолатлари маъ­лум бўлган. Улардан баъзи­ларини мисол келтирамиз: би­ринчи чо­ракда иссиқхона ташкил этмоқчи­лигини айтиб кредит олган фуқаронинг уйи белги­лан­ган муддатда бориб текширил­ганда, ажратилган маблағ ҳисо­бига ҳеч қандай иссиқхона қурилмаган.

Яна бир фуқаро банк ходим­ларига мурожаат қилиб, уйида паррандачилик қилиш нияти бор­лигини маълум қилган. Ам­мо, ҳисоб палатаси кўрсатилган вақтда бориб ўрганганда, хона­дон эгаси олдиндан уйида боқа­ётган товуқларини кўрсатган. Сабаби сўралганда, ҳовлида товуқ қилишга шароит қилолма­ганини важ қилган. Ваҳоланки, кредит ажратилгунга қадар фу­қаронинг уйида паррандачилик билан шуғулланишга имкони бор­лиги ҳақида нафақат ўзи, балки маҳалла ҳам тегишли ҳуж­жат тақдим этган.    

Асаларичилик бўйича кредит олган фуқаро эса "Уйимда эп­лол­маганим учун қариндошим­никида ташкил қилдим", деб уни­кида аввалдан мавжуд бўлган асалари қутиларига ишора қилган.

Бундан кўриниб турибдики, кредитлар шахсий манфаатлар учун ишлатилган. Айнан нимага сарф қилингани эса на сизга, на бизга ва на банк ходимларига аён. Ҳужжатлар эса кредит олув­чи томонидан номигагина тай­ёрланган, холос.

Бугун имтиёзли кредилар иш­нинг кўзини биладиганлар учун айни муддао бўлди. Улар­нинг тадбиркорлик фаолиятидан ҳам ўзлари, ҳам жамият манфаат кўрмоқда. Бу ҳукуматнинг оди­лона сиёсати, ғамхўрлигига му­но­сиб жавоб бўла олади. Бундан ташқари, аҳолининг фаровон ҳаёт, обод турмуш кечириш кўр­саткичи йилдан-йилга ўсаётга­ни ҳам инсон манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган иш­ларнинг жадаллашгани туфайлидир.

Банкни, жамиятни ёлғон сўз­ла­рига ишонтирмоқчи бўлганлар эса, аввало, ўзларини, давлатни алдайдилар. Унутмайлик, ёлғон ара­­лашган ишда барака бўлмайди.

Зебо ҚУТЛИЕВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6080