Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимизда иқтисодий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, фаол сармоявий сиёсат хорижий инвестициялар билан ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришда муҳим омил бўлмоқда. Бунда юртимизда иш юритаётган қўшма корхоналарнинг ҳам ўрни катта. Навоий шаҳридаги "Baht-Textile" Ўзбекистон-Россия-Германия қўшма корхонаси бунга ёрқин мисолдир. Корхона республикамизнинг енгил саноатини ривожлантиришга ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда.

"Baht-Textile" 2006 йил 98 на­фар иш­­чи-хизматчи билан иш бош­лаган бўл­­са, бугунга келиб уларнинг сони 550 нафарга етди. Корхонада три­ко­таж ва газ­­­лама матолар ишлаб чиқа­риш учун ҳалқасимон ва пневмо усу­лида 12 тур­даги калава ип­лар ишлаб чи­қа­рил­моқда.

Германия, Швейцария мамлакат­ла­рида ишлаб чиқарилган техно­ло­гик ус­куналар корхонанинг тай­ёр­лов, тараш, пиликлаш, йи­ги­рув каби бўлимларида ўров дастгоҳ­ла­ри­нинг бе­нуқсон, хавф-хатарсиз си­фатли иш­лашини таъ­­мин­лаб ке­ла­яп­ти.

— 2014 йил бо­шида банк­дан олин­ган 15 миллиард сўм кредитга янги даст­гоҳ­лар сотиб олин­ди, — дей­ди қўш­ма корхона ди­рек­тори Фур­қат Тур­­сунов. — Айни пайтда ҳам тех­но­ло­гик ян­ги­ла­ниш иш­­лари да­вом эта­япти. Мус­тақил­лик байра­ми­гача 25 та янги даст­гоҳни ишга тушир­моқ­­чи­­миз. Иш­лаб чиқарилган маҳсу­лот жаҳон стан­дарт­ларига тўлиқ жавоб бер­ганлиги са­бабли Рос­сия, Хитой дав­лат­лари­нинг йирик ишлаб чи­қа­рув­чи компа­ния­лари доимий ха­ри­дор бў­либ ке­лаяпти. Келгусида тайёр три­котаж маҳ­­су­лотлари иш­лаб чи­қа­риш­ни йўл­га қўй­моқчи­миз.

Кўрилганлар сони: 6959