Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Сиз конимехликларни лафзи ҳалол, мард, фидойи ва заҳматкаш, омилкордеҳқон сифатида яхши биламиз. Қолаверса, жорий қишлоқ хўжалиги мавсумининг ниҳоятда кутилмаган синовларига дош бериб, табиат инжиқликларига қарамай сабот ва матонат билан олдингизга қўйган мақсад сари оғишмай самарали меҳнат қилганликларингиз буни яна бир карра исботлади.

Дала-деҳқончилик ишлари учун иқлим, тупроқ ва ҳосилдорлик ниҳоятда мураккаб бўлган бу заминда ўз олдиларига қўйган маррани забт этиб, юртимиз “оқ олтин” хирмонларига ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшган конимехлик фермерларни, қолаверса, бу юмушда елкадош бўлган барчани қўлга киритганзафарлари билан вилоят фаоллари номидан чин қалбимдан самимий табриклайман!

Айниқса, “Учқун Норқул ўғли”, “Аймекен”, “Ҳомид Бобо”, “Гауҳарбек ули Жондос” ва “Аваз”, “Ахмад бобо” фермер хўжаликлари ва “Қоракўл Учитепа сур”“Янги Ғазғон нурли диёр” маъсулияти чекланган жамиятларисингари бир қатор хўжаликларгектариданкўзда тутилган режадан ортиғи билан юқори ҳосилдорликка эришиб, барчага ўрнак бўлганини алоҳида эътироф этиш жоиздир.

Зеро, Сиз каби жонкуяр ва фидойи деҳқонларимиз қўлга киритаётган салмоқли ютуқлар бугун Конимех туманида ҳам қишлоқ хўжалигининг ибратли мактаби яратилганлиги, соҳада катта ўзига хос тажриба тўпланганлиги кўрсатиб турибди.

Бугун сиз азиз фермер ва деҳқонларимизнинг йил бўйи қилган меҳнатларингиз самарасида тумандаги пахта экилган мавжуд 549 гектар майдондан 1362 тоннаданортиқ ҳосил йиғиштириб олингани, ҳар бир ер эгасига ўзгача куч-ғайрат бағишлади, десак муболаға бўлмайди.

Энг муҳими, қўлга киритилган ютуқлар шуни кўрсатмоқдаки, бугун барча Конимехликлар ўзларининг бирдамлигини, ҳар соҳада ҳаммаслак, ҳамкор эканлигини, қолаверса, юртимиз фаровонлиги, халқимиз дастурхонининг тўкинлиги йўлида фидойи эканликларини яна бир кўрсатдилар. 

 

                                           Ҳурматли Конимехлик пахтакорлар!

 

Сиз азиз пахтакорларни, фермер ва деҳқонларни яна бир бор қўлга киритган зафарларингиз билан табриклайман. Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, тилайман.

Доимо ризқингиз бутун, юзингиз ёруғ бўлсин!

 

Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов

Кўрилганлар сони: 696