Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Дон – ризқу рўзимиз, дастурхонимиз кўрки, шу билан бирга мустақиллигимизнинг мустаҳкам иқтисодий таянчи. Буни дилдан ҳис этган конимехлик ғаллакорларнинг меҳнат зафари бутун вилоятимиз аҳлини беҳад шодлантирди. Шу фурсатдан фойдаланиб, вилоятимиз аҳли, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва шахсан ўз номимдан кўпмиллатли конимехликларни ўз зиммаларига олган мажбуриятни шараф ила адо этишгани билан қутлайман!

Конимехда  бир пайтлар бошоқли дон чорва озуқаси учунгина етиштирилгани, бугун ҳам  унумдор ер ва сув ресурслари чегараланганлигини яхши биламиз. Шунга қарамасдан қисқа йиллар ичида ҳудудда деҳқончиликнинг ўз мактаби яратилиб, ҳар йили туман аҳолиси эҳтиёжидан беш-олти  ҳисса кўп дон етиштирилмоқда.  Ғаллачиликнинг ҳадисини олган фермерларимиздан “Аймикен”, “Шамши ота”, “Нурлан”, “Чордара мулк сервис” МЧЖ, “Учкун Норкул угли” фермер хужаликлари туман ҳудудида ўзини оқлаган  “Гром”, “Андижон-2”, “Краснадарская-99” буғдой навларини экиб, юқори сифат ва ҳосилга эришишди. Туманда бу каби  илғор ва кўп тармоқли фермерлар сафининг тобора кенгайиб, бораётганлиги мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида  қишлоқ хўжалигида амалга  оширилаётган ислоҳотлар самарасидир.

Ғалла ўрим-йиғим мавсуми ўта уюшқоқлик билан, қисқа фурсатларда ўтказилишини талаб этадиган зироат. Шу сабаб туман ғаллакорларининг бугунги муваффақиятида механизаторларнинг ҳам улкан улуши борлигини алоҳида эътироф этмоқ жоиз. Ишонамизки уларнинг заҳмати туфайли ғаллакорларимиз етиштирган ҳосилнинг бир ҳовучи ҳам нес-нобуд қилинмай йиғиштириб олинади.

Қадрли конимехликлар!

Яна бир бор Сизларни улкан меҳнат ғалабаси билан қутлаб, тўплаётган хирмонларингзга барака, ўзларингизга мустаҳкам соғлиқ, оилаларингизга тинчлик омонлик тилайман!

Ҳурмат билан                                                 К.Б.Турсунов. 

 

Кўрилганлар сони: 2039