Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Конимех тумани дон тайёрлаш шартномавий топшириғини республикада иккинчи вилоятда эса биринчи бўлиб бажарди.
Жами 1,785 гектар ердан 3,706 тонна сара дон етиштириб олинди.
Туманда амалдаги йил ҳосили учун ажратилган майдонларга серҳосил "Ўзбекистон", "Аср", "Гром" ва "Васса" навлари экиб сифатли парваришланди.
Экилган 1785 гектар майдоннинг ҳар гектаридан 65-70 центнердан, жами 3706 тонна буғдой етиштиришга эришилди.
Тумандаги “Алишер Суннат” ,"Чордара мулк сервис", "Шўркўл Оқтепа", "Учқун Нарқул ўғли", "Аймекен", "Соҳиб", "Динара Шоира", "Шамси Ата", "Бобомурод", "Қоракўл Учпепа сур" фермер хўжаликлари ғалладан 150 фоиздан ҳосил олиб, режани ортиғи билан бажардилар.
Ўрим йиғим мавсумида фидокорлик намуналарини кўрсатган юқори унумли 13 та комбайн ва 30 га яқин ташувчи техникалар ёрдамида 8 иш кунида қўлга киритилгани қувончлидир. Режа ортиғи билан бажарилган бўлса-да, ҳосилни йиғиб олиш ишлари давом этмоқда.

Кўрилганлар сони: 1359