Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Конимех тумани марказидан 100 километр олисда жойлашган "Янгиқазған" қишлоқ фуқаро­лар йиғинида 120 нафар ўқув­чига мўлжалланган замонавий типдаги мактаб қурилмоқда. 

"Юқсин қурилиш сервис" МЧЖ қу­рувчилари томонидан барпо этил­ган, лойиҳа қиймати 300 миллион сўм бўл­ган янги билим даргоҳи барча  қулай­ликларга эга. Ҳозирда охирги пардоз­лаш ишла­ри олиб борилаёт­ган бў­либ, таълим муассасаси яқин кунлар­да фойдала­нишга топширилади.

— Ўтган  йили 5-сонли ушбу мак­таб учун спортзал қуриб берилган эди, — дейди биз билан суҳбатда ту­ман ХТМФМТТЭ бўлими муҳан­диси А. Эга­мов. — Жорий йилда эса янгиқазғанлик ёшлар замонавий ўқув бино­сига ҳам эга бўлишди. Бу, ал­батта, улар учун мустақиллигимиз­нинг 23 йиллик тўйига муносиб тўёна бўлади.

Кўрилганлар сони: 6549