Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 12-13 март кунлари Навоий вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида Навоий вилоятида қоракўлчиликда наслчилик ишларини илмий асосда йўлга қўйиш ва жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган экспортбоп қоракўл тери берувчи қоракўл қўйларининг янги типларини яратиш мақсадида 2019 йилда Навоий вилояти Конимех тумани “Қарақата” ОФЙ “Маданият” овулида 5 млрд сўмга тенг бўлган 5 минг бош сур рангдаги наслли қоракўл қўйлар тайёрлаб етказувчи “Навоий-Қоракўл” уюшмаси қошидаги “Қоракўлчилик илмий наслчилик тажриба станцияси”ни ташкил этилди.

Ташкил этилган ушбу наслчилик корхонага Конимех туман ҳокимлиги заҳира ерларидан 40 минг гектар яйлов ер мадонлари ажратиб берилди.

Шунингдек, Давлат раҳбарининг мазкур қоракўлчилик бўйича берилган топшириқларига асосан Навоий вилояти маҳаллий бюжетидан станцияга 2019 йил давомида жами бўлиб лойиҳада режалаштирилган 5 млрд сўм маблағ тўлиқ ажратилиб берилди.

Станцияга ажратиб берилган маблағлар эвазига жами 3990 бош наслли қоракўл қўй ва қўчқорлар, 7 бош ишчи отлар, 1 дона трактор ва тиркама, 1 дона нива хизмат автомашина, 1 дона сув ташиш учун ёмкости, собиқ “Маданият” ширкат хўжалигининг маъмурий биноси, 2 та омборхонаси ва бошқа ҳар хил турдаги кўчар ва кўчмас мол мулклари ҳамда чорва моллари учун 200 тоннадан зиёд кучли ва дағал озуқалар, чорва моллари учун ветеринария дори-дормонлари, қулоқ биркалари, қишлоқ хўжалик техникалари учун ЁММлари сотиб олинди.

Ташкил этилган қоракўлчилик наслчилик корхонага 9 та чўпон отарлари ташкил этилди ҳамда маҳаллий аҳолидан 20 нафар киши иш билан таъминланди.

Корхонанинг чўпон отарларига замонавий типдаги 6 дона уй-жой ва қўра-қўтонлар қурилиш ишлари давом этмоқда. Ҳозирги кунда 1 дона чўпон уйи тўлиқ қурилиб тугатилиб, қурувчилар томонидан топширилди. Қолган қурилиш ишлари 2020 йил 1 май ойига қадар якунланиши кўзда тўтилган.

 

 

Кўрилганлар сони: 2753