28.09.2020 14:36:41

Конимех туман ДСИ томонидан қарздор “Қизилқум Фосфорит Комплекси” МЧЖдан давлат фойдасига 15 та ижро ҳужжати бўйича 16 млрд. 898 млн. 500 минг сўмлик солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюронинг Конимех туман бўлими иш юритувига жорий йилнинг август ойида келиб тушди ва ижро иши юритувини қўзғатиш тўғрисида қарорлар давлат ижрочиси томонидан қабул қилиниб, тарафларга юборилди.
Ижро жараёнида 9 турдаги авторанспорт воситалар (“Lada X-Ray”, “Lacetti”, “Nexia Donc” 2 та, “Lacetti 2”, “Nexia Donc” “Камаз-6520 6х4”, “МАЗ-555102-233”, “МАЗ-555102-233”, “Cobalt – lt 1,5 l”) реализация қилиш мақсадида хатланди ва мазкур мулклар 17.09.2020 йилда баҳоланиб, сотилиши мумкинлиги ҳақида жамият мутасаддилари огоҳлантирилди.
Натижада 16 млрд. 898 млн. 500 минг сўмлик солиқ қарзи ҳамда қарздорлик белгиланган муддатда тўланмаганлиги сабабли мажбурий чора сифатида қўлланилган 282 млн. 135 минг сўмлик ижро йиғими ундирилди.

Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а