Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

“Спутник-Радик” МЧЖ томонидан Конимех тумани, Янгиғазғон МФЙ ҳудудида жойлашган замонавий дам олиш ва соғломлаштириш масканининг умумий лойиҳа қиймати 4 млрд.сўмни ташкил этади. Ушбу дам олиш масканида жами 46 та ўтов, 4 та коттеж, 1 та ресторан, 1 та музей, 1 та даволаш маскани, рақамли ўйин майдони, овқат тайёрлаш жойлари ҳамда очиқ сув ҳавзаси ташкил этилади.

Шунингдек, ташриф буюрувчи сайёҳларга турли касалликларга қарши курашиш мақсадида туз билан даволаш – галотерапия хизмати, миллий таомлар тайёрлаш бўйича мастеркласслар, экскурсия, отда, эшакларда, туяларда ва квадрасиклларда сайр, ўсиб келаётган авлод вакиллари учун юлдузларни кузатиш, маҳаллий бахшичилик санъати каби қўшимча хизматлар яратилади.

Айдаркўл қирғоғидан 18 км. узоқликда жами 20 гектар майдонда амалга оширилаётган дам олиш ва соғломлаштириш маскани ишга тушгач, 1 кунда 250 нафар, 1 ойда 7 500 нафар, 1 йилда эса 90 000 нафар маҳаллий ва хорижий сайёҳларни қабул қилиш имконияти яратилиб, 15 нафар аҳоли доимий иш жой билан таъминланади.

Кўрилганлар сони: 1437