Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Куни кеча Конимех тумани марказида 125 ўринли 2-сонли давлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда кенг жамоатчилик, маҳалла аҳолиси ҳамда туман ҳокими М.Эгамқулов ҳам иштирок этди.
Туманда 2018 йилда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш 34,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2019 йил якунига келиб, давлат МТМларида яратилган ўринлар сони мактабгача ёшдаги болаларнинг 49,6 фоизини қамраб олишга имкон берди.
Конимех туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 2-сонли мактабгача таълим ташкилотига 4 млрд 119 млн сўм маблағ эвазига 125 ўринли қўшимча янги бино “Барака бино” МЧЖ томонидан қуриб, фойдаланишга топширилди. Ушбу мактабгача таълим муассасасидаги қўшимча бино мебель, ривожлантирувчи ўйинлар учун керакли буюмлар ва ўйинчоқлар билан жиҳозланди. Бу эса “Бирлик” маҳалласи болалари учун яратилган яна бир имкониятдир.
Кўрилганлар сони: 3443