Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

“Обод қишлоқ” дастури доирасида Конимех тумани  “Баймурат” ОФЙда ҳам бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Овулдаги мактабгача таълим муассасаси                                   1 млрд 600 млн сўм маблағ эвазига “Улуғбек кафолат хизмат” корхонаси томонидан тўлиқ реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

  Шунингдек, 11 сонли умумтаълим мактаби ҳам 2 млрд 5 млн сўм маблағ эвазига реконструкция қилиниб, бугунги кунда капитал таъмирлаш ишлари ҳам  якунига етди. 

 Бундан ташқари, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жами 10,1 км ички йўллар тамирланиб, 1,15 кмга кўча ёритиш чироқлари ўрнатилди.

Дастур доирасида “Баймурат” овулида 12 км кабель тортилиб, 131 дона таянч устунлари ўрнатилди. 6,9 км қувур қуриш ишлари бажарилиб, сув иншоотини қуриш ишлари давом этмоқда.

  Боймурат” ОФЙ қишлоқ врачлик пункти ҳам 750 млн. сўм маблағ эвазига  “Беҳруз Азизбек қурувчи келажаги” МЧЖ томонидан капитал таъмирлаш ишлари якунига етказилди. Ушбу масканлар овул аҳолисининг фаровон ҳаёт кечиришлари учун хизмат қилади.

 

Кўрилганлар сони: 3347