Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ташаббуси билан аҳолининг компьютер ва интернетдан фойдаланиш саводхонлигини ошириш мақсадида "Бунёдкор ёшлар — 2014" бепул ўқув курслари ташкил этилмоқда. 

Жорий йилнинг 23 июнида бошланган дарслар 19 июлга қадар давом этади ва Тошкент ахборот технологиялари университетининг профессор ўқитувчилари ҳамда талабалари томонидан олиб борилаётир.

— Вилоятмизда бепул курслар информатика ва электрон саноат касб-ҳунар коллежи биносида ташкил этилган, — дейди қўмитанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси У. Абдуллаев. —  Дарслар замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этилган. Курсга қатнашишни хоҳловчилар бошқармамизга мурожаат қилишлари мумкин.

Кўрилганлар сони: 6640