Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимиз саноатининг етакчи бўғинларидан бири бўлган Навоий кон-металлургия комбинати ер ости, усти табиий бойликларини қазиб олиш, қайта ишлаш ва экспорт қилишда дунё миқёсида ҳам бақувват корхоналарга эга. Албатта, хомашёни олиш, қайта ишлаш заводларига ташиш, тайёр маҳсулот ҳолатига келтириб, белгиланган манзилга етказишда автокорхоналар тасарруфидаги транспорт воситаларининг ўрни катта.

Дарҳақиқат, комбинат тасарруфидаги кор­хо­на­лар­нинг узлуксиз ишлаши ва унум­дор­­лигини оши­ришда 3-сонли автокор­хона жамоасининг ҳам ўз ўрни бор. Айни пайтда корхона таркибида 1 та ав­то­жам­ланма, 4 та автоучастка фаолият кўрсат­моқ­да. Бу ерда 325 та турли русумдаги ав­­тотранспорт воситалари бўлиб, улар орасида оғир юк ташишга мўлжалланган, иш унумдорлиги юқори «MAN», «ISUZU» ру­сум­ли транспорт воситалари, автокран­лар, тез тиббий ёрдам кўрсатувчи махсус авто­мо­биллар, ав­тобус ва енгил машина­лар  мавжуд.

Корхона, асосан, ишчи-ходимларни За­фа­робод, Кет­мончи ҳамда Навоий май­дончасида фаолият кўр­сатаётган барча бў­линмаларга ўз вақтида етка­зиб қол­мас­дан, НКМКнинг мам­­ла­катимиздаги бар­ча бў­линма­ларига зарур юкларни ва кон­лар­дан қазиб олинаётган хом­ашё­ни, эҳтиёт қисмларини ҳам бел­гиланган манзилга етказади.

Бозор иқтисодиёти шарои­ти­да жамоа­нинг ҳар бир аъ­зоси "Тежамкорлик — давр талаби" шиорига амал қилган ҳолда меҳ­нат қилади. Ёнилғи-мойлаш материал­ла­ридан унум­­ли фой­даланиш, иш унум­дор­лигини камайтирмаган ҳолда эҳтиёт қисм­­­­лари умрини узайтириш, автотранс­порт во­ситаларини бел­гиланган ман­зил­лар­га ет­казиш, юкларни та­шишда ҳай­дов­­чиларнинг маҳорати ва тажрибаси юқорилиги на­­ти­жасида кор­хо­на­нинг молиявий ҳо­лати мус­таҳкамланиб бо­ра­ётир. Ишни тўғри таш­­кил қилиш, жамоани бир оила­­дек жипс­лаш­тириш, ҳар бир аъзосига ғам­хўрлик кўр­сатиш, тех­ника ва транс­порт восита­ла­рини асраб-авайлаш кор­­хона раҳбари Р. Турсунов, бош муҳандис Ш. Ра­жабов, эксплуатация бўлими бош­лиғи ўрин­босари И. Исмоилов, 1-сонли участ­ка бошлиғи А. Бергулиев зиммасига юклатил­ган ва улар бу ва­зи­фани сидқи­дил­дан бажариб кел­моқда.

— Қўлга киритилаётган ютуқларда у қай­си касбда ишламасин, жамоанинг ҳар бир аъзоси эътиборда эканлиги, ўтка­зи­лаёт­ган оммавий тадбирлар, тан­лов ва му­собақаларнинг ўрни катта. Бундай тад­бир­­лар ходимларни қалбан бир-бирига яқин­лаш­тиради, жисмонан ва маъ­нан тарбиялайди, энг муҳими, кадрлари­миз­нинг билим ва малака­си­ни оширади. Автокорхонада "Камолот" ЁИҲ БТга аъзо бўлган 30 нафар ёш меҳнат қилиб кел­моқда. С. Худоёров, Ю. Абдуллаева, М. Ра­жабова, И. Шу­куров, З. Низомов, С. Тош­ма­матов каби интилув­чан, изла­нув­чан, ташаббускор ёшларимиз бугун жа­моамизнинг фахрига айланишган, — дейди таш­ки­лот етакчиси Ш. Су­лаймонова.

Ҳар йили касб байрамларини катта ютуқ­лар би­лан нишонлаб келган транс­портчилар бу йил ҳам анъ­анани давом эт­тирган ҳолда астойдил меҳнат қи­лиш­моқда.

И. ХОЛБОЕВ.

Сурат муаллифи С. АСЛОНОВ.

Кўрилганлар сони: 6515