Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кармана саноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар кол­лежининг 3-босқичида таҳсил олаётган Меҳринисо Холмуродова Тошкент шаҳрида Халқаро хорижий тиллар бўйича IELTS Тест Ре­порт Форумда қатнашиб, Хитойдаги уни­верси­тетлардан бирига грант асосида ўқишга қабул қилинди.

Меҳринисо ўқиб-ўрга­ниш­га астойдил меҳр қўй­ган. Беш йилдирки, у инг­лиз тилини мукаммал би­лишга ҳаракат қилади. Тинимсиз интилишлари, ўз устида ишлаши беса­мар кетмади. У коллеж ўқув­чиси бўла туриб, Осиё давлатларидаги истаган институтида ўқиш имко­ния­тини қўлга киритди.

— Синовларда хориж­лик мутахассислар биз билан мулоқот қилишди, — дей­ди Меҳринисо. — Физика-математика фанларини пухта ўзлаштириш ҳамда инглиз тилини ўрганиш йў­лидаги меҳнатларим зое кетмади, имтиҳон­лар­ни қийинчиликсиз топ­шир­дим.Ҳозирда хитой ва ис­пан тилларини ўрга­наяп­ман. Мақсадим, халқа­ро даражада билим олиб, Ватаним равнақига муно­сиб ҳисса қўшадиган иқ­ти­содчи бўлишдир. На­сиб қилса, магистратура бос­қи­чини Англияда ўқи­моқчи­ман, докторантура­ни эса Австралияда ўташ­ни ният қилганман. Юрти­мизда биз ёшларга ана шун­дай имкониятлар яра­тилгани боис муҳтарам Юртбоши­миздан миннат­дор­ман.

Дарҳақиқат, ёшгина қи­за­лоқнинг келажак ҳақида ишонч билан гапириши, ўз олдига улуғвор мақсад­ларни қўйиши диёримиз­даги фаровонлик, эртан­ги кун ворисларига бўл­ганғамхўрликнинг нати­жа­сидир.

— Меҳринисо болалиги­дан жуда қатъиятли, — дей­ди унинг онаси Наси­ба опа. — Ўз олдига қўй­ган мақсадига етмагунча тин­чимайди. У иккинчи курс­далигидаёқ Тест Ре­порт Форумда қатнашиб, тала­ба­ликка эришганди. Лекин шартнома асосида ўқишга қабул қилинганди. Буни рад қилиб, янада кўпроқ ўқиди, кечалари ухламай китоб титкилади. "Албатта грант асосида ўқийман!" деган ниятига етди.

Насиба опанинг айти­ши­ча, пойтахтга бориб, хо­рижий давлатларда ўқиш учун имтиҳон топши­риш мумкинлигини ҳам Меҳринисонинг ўзи изла­ниб, билиб олган. Шундан сўнг инглиз тили фани ўқи­тувчиси Феруза Нажа­бо­вадан қўшимча машғу­лотлар олиб боришини ил­тимос қилиб, бутун бор­­лиғи билан тил ўрга­нишга киришган.

Ҳа, вақтини тўғри тақ­сим­лаган, ўткинчи нарса­ларга фурсат сарфлама­ган киши ҳаммасига улгу­ра­ди. Табиий фанларни ўзлаш­ти­риш билан бирга тил би­лишга-да ишқибоз қиз ҳар куни сузиш ҳавза­сига ҳам қатнайди.

— Бу спорт тури руҳни тетик­лаш­ти­риб, фикрни тиниқ­лаш­ти­ради, — дейди у таъкид­лаб.  

Меҳринисо каби интел­лектуал билимдон, истеъ­додли ёшлар юртимиз ке­лажаги ишончли қўл­лар­да эканлигидан дало­латдир.

Холбиби САФАРОВА.

Сурат муаллифи Сирож АСЛОНОВ.

Кўрилганлар сони: 6517