Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими Кобул Турсунов Тошкент шаҳрида давом этган маълум муддат даволанишдан сўнг тўлиқ соғайди ҳамда ўз фаолияни давом эттиришга киришди.
К.Турсунов вилоят ҳокимлигининг масъул ходимлари – ҳоким ўринбосарлари, котибият мудирлари, гуруҳ раҳбарлари ҳамда бошқа мутасаддилар билан ўтказган дастлабки йиғилишида ҳудудларда олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли ва изчил давом эттириш ҳамда янги босқичга олиб чиқиш, аҳоли орасида коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳар қандай муаммоларни оқилона бартараф этиш йўллари борасида ўз таклиф ва тавсияларини билдирди.
–Хусусан, пандемияни жиловлаш жараёнларида биринчи навбатда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, ҳар томонлама мураккаб шароитда иқтисодий-ижтимоий соҳаларнинг барча бўғинларида барқарор иш тизимини таъминлашда мавжуд куч ва имкониятларни тўлақонли сафарбар этиш давр талабидир, – дея қатъий таъкидлади К.Турсунов.

Кўрилганлар сони: 2866