Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Қалбларга сурур, завқ бағишлаб энг улуғ ва энг азиз байрамимиз — мустақиллигимизнинг йигирма учинчи йили ҳам ҳурликнинг фараҳбахш насими билан кириб келмоқда. Бугун ҳар биримизнинг чеҳрамизда шодлик, шукроналик порламоқда.Ўтган қисқа вақт ичида эришган ютуқларимиз, амалга оширган улкан бунёдкорлик ишларимизда истиқлол мўъжизаси акс этиб турибди.

Шундай дориламон кунларни бизга бахш этган буюк неъмат­ни қадрлаб, асраб-авайлаб ке­лаётган халқимиз бугун бай­рам­ни зўр шодиёналик билан нишонламоқда.

26 август куни кўча ва хиё­бонларни тўлдирган навоий­лик­лар шаҳардаги Амфитеатр биноси томон ошиқдилар. Хал­қимизнинг энг буюк ва суюкли кунлари нишонланадиган бай­рамона безатилган муҳташам маскан шу куни шодлигу қу­вонч, ўйин-кулгилар билан тўлди.

Давлатимиз мадҳияси янгра­ганда ўзбекона эҳтиром ила қўлларини кўксига қўйган ёшу кекса унга жўр бўлди. Жилов­лаб турилган қувончу шодлик­лар бинони ларзага келтирди.

Тантанали маросимни очар экан, вилоят ҳокими, Олий Маж­­лис Сенати аъзоси Эркин­жон Турдимов ҳамюртларимиз­ни қутлуғ айём билан қизғин табриклади, халқимиз томони­дан амалга оширилган ишлар­ни фахр билан таъкидлаб ўтди.

Ўтган йиллар давомида ви­лоят маркази, туман ва ша­ҳарларимиз, қишлоқларимиз қиёфасини ўзгартириб юбор­ган ижтимоий, маданий ва маърифий объектлар, ишлаб чиқариш корхоналари бугун ўзгача қўр тўкиб турибди. Ма­ҳалла, хонадон, кўча ва хиё­бон­лардаги ободлик, ораста­лик дил­ларга завқ бағишлайди.

Тантаналарга ви­лоя­тимиз ва пойтахтдан таш­риф буюрган санъаткорлар янада файз олиб кирдилар.

Байрам шарафига отилган мушакларнинг турфа ранглари юлдузлар мисол самога сочил­ганда бино яна бир бор шод­лик­лардан ларзага келди.

Кўрилганлар сони: 6434