Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Спорт бу — тобланган ирода, шижоат, катта меҳнат, ягона мақсадга эришишга ундайдиган парвоз. Ватан шаънини юракка сингдирувчи восита. Қадамларга шахдамлик, орзу-интилишларга қанот бағишлайди у. Мустақилликка эришганимиздан сўнг мамлакатимизда спорт соҳасида улкан ишлар амалга оширилди.

Йигит-қизларимиз юксак марраларни забт этиб, яхши натижалар билан жаҳонга ўзла­рини кўрсатишмоқда. Бу зафарларнинг бар­часи Истиқлол берган имкониятлар туфайли.

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида спортчиларимиз қўлга киритган медаллар­дан ҳар биримиз чексиз қувондик. Кўнгли­мизни ғурур, ифтихор туйғулари тўлдирди. Юртимиз вакилларининг медаллар сони бўйича МДҲ мамлакатлари орасида 2-, Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллаганидан фахрлансак арзийди.

Энг қувончлиси, бокс­чи­ларимиз медаллар жамғариш бўйича дунёда тенгсиз бўлди. Бу олтинга тенг онлар юртимиз тарихи саҳифаларига зарҳал ҳарф­лар билан битилиши, шубҳасиз. Жонли эфирдан Олимпиадачиларимизнинг ғалаба­га бой ўйинларини кўриб, кўзим ёшланди. Айниқса, мадҳиямиз янграганда, қалбим жунбишга келди. 14 август куни йигирма уч ёшли боксчимиз Ҳасанбой Дўстматов 49 килограмм вазн тоифасида барча рақибла­рини енгиб, илк олтин медаль соҳибига айланди. У 2000 йили Сиднейда бўлиб ўтган 27-ёзги Олимпиадада 63,5 килограмм вазн тоифа­сида ғалаба қозонган боксчи Муҳам­мадқодир Абдуллаевдан кейинги Ўзбекистон терма жамоасига бу турда илк олтин медаль тақдим этган ўзбек ўғлони­дир. Балки Ҳасанбой Дўст­матов спортчи­ларимизни руҳлантириб, қайсидир маъ­но­да кейинги олтин ме­даллар қўлга киритили­шига сабабчи ҳам бўл­гандир. Биз бундай спортчиларимиз билан ҳамиша фахрлана­миз! Назаримда, шоир Муҳаммад Юсуф ҳам Ҳасанбой Дўстматов­нинг ғалабасини бил­гандек, қуйидаги шеър­ни ёзиб қолдирган:

Зарбингдан қалқисин кулаётганлар,

Юмшоқ ўрнидан бир туриб қўйсинлар,

"Ўзбекнинг иши"ни ўйлаб топганлар,

Ўзбекнинг муштини кўриб қўйсинлар.

 

Қадоқ битган панжа зарби шунақа!

Кетмон тутган панжа зарби шунақа!

Ҳабашмисан, фаранг, тур, эй, оғайни,

Ўзбекнинг анжанча зарби шунақа!

Шаҳло  ОРЗИЕВА,

Навоий информатика ва электрон саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

Кўрилганлар сони: 6029