Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Буюк Ипак йўли устида жойлашган, бир неча юз йиллик тарихга эга Кармана тумани мустақиллик йилларида янада чирой очди. Янги, равон, текис йўллар барпо этилди. Замонавий бинолар қад ростлади. Ёш истеъдод эгаларига имконият сифатида имтиёзли тарзда берилаётган "Камолот уйлари" тикланиб, шаҳар кўркига янада кўрк қўшди. Буларнинг барчаси туман аҳлининг бунёдкорлик, яратувчанлик ишқи билан яшаётгани, эртанги кунга ишончи баланд, орзулари юксаклигидан ҳам далолатдир.

Туманда қай соҳада бўлмасин, ислоҳотлар натижа­сида ўсишнинг кузатилаётгани меҳнаткаш ва танти карманаликларнинг мустақиллигимизнинг 26 йилли­гига муносиб тўёна ҳозирлаш завқи билан ҳаракатда эканлигидан дарак беради.

Жумладан, 2017 йилнинг биринчи ярим йилида ўтган йил шу даврига нисбатан саноат маҳсулотлари 108,5 фоизга, истеъмол моллари ишлаб чиқариш 104 фоизга, асосий капиталга киритилган инвестициялар 89,5 миллиард сўмлик, пудрат ишлари 108, 6 фоизга, чакана савдо айланмаси 100,8 фоизга бажарилган. Иқтисодий дастурларни амалга ошириш, саноат соҳасини ривожлантириш, саноат корхоналарини мо­дерни­зация қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватла­рини ишга тушириш, қишлоқ хўжалигини ривожлан­ти­риш, фермерлик ҳаракати, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. 

Хусусан, туман бўйича жорий йилнинг ҳисобот даврида 113 та янгидан ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналар ҳисобидан 237,3 миллион сўм қўшимча солиқ базаси яратилди. Туманни ижти­моий-иқтисодий ривожлантириш дастури доира­сида 2017 йилда жами қиймати 276,1 миллиард сўм бўлган 245 та лойиҳа амалга оширилиб, натижада 1717 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган.

Ушбу дастур доирасида жорий йил­нинг би­­­ринчи ярим йиллигида қиймати 24,6 мил­­лиард сўмлик 155 та лойиҳа амалга оши­рилиши бел­гиланган бўлиб, бугунги кун­га қадар ло­йиҳалар ишга тушгани эва­зига 560 та янги иш ўринлари яратилди. 2017 йилда дастур доирасида 139 та ло­йи­­­ҳаларга 118, 7 миллиард сўм кре­дит маб­­­­­лағлари аж­ра­тилиши бел­гиланган.

Шунингдек, "Eysi building" МЧЖ то­мони­дан композит арматура ишлаб чиқариш бел­­­гиланган бўлиб, ло­йи­ҳага "Янгиариқ" МФЙ ҳудудидан 1,2 гектар ер майдони аж­ра­тилди.Бугунги кунда лойиҳа ташаб­бус­кори томонидан ускуна танлаш ишлари олиб борилмоқда. 2018 йилда "Сардоба" МФЙдаги бўш ва фой­даланилмасдан тур­ган собиқ мактабгача таъ­лим муасса­са­си­ни "Зарафшон капитал сервис" МЧЖга бе­­­­­­­риб, бинода спорт пой­аб­заллари иш­лаб чи­қариш режа­лаш­ти­рил­моқда.

Туманда барча иқтисодий тармоқлар бўйича 1452 та субъект рўйхатдан ўтган бў­­либ, бугунги кунда 1432 таси фаолият кўр­сатиб келмоқда. Бундан ташқари, жо­рий йилнинг иккинчи ярим йиллигида Дас­­турлар доирасида 61 та лойиҳа амал­га оши­­рилиши эвазига 1110 та янги иш ўрин­­лари яратилиши режа­лашти­рил­ган. Лойиҳалар ишга туш­гач, 652,0 мил­лион сўм­лик са­ноат, 420,0 миллион сўмлик қиш­лоқ хўжалиги маҳсулотлари иш­лаб чи­қа­ри­­­лади. 354 миллион сўм­лик хизмат­лар кўр­­­сатилади. Шу­нингдек, иккинчи ярим йил­ликда саноат маҳсулотлари иш­лаб чи­қариш, капитал қурилиш ишлари, сер­вис хиз­­матлар кўрсатиш ва бош­қа со­ҳа­лар­да­ги ўсиш ҳажми­нинг янада ошири­ли­ши бў­­йича тизимли ишлар ташкил қи­линади. 

Мустақиллигимизнинг 26 йилли­гини му­носиб кутиб олиш, ватанимиз ри­вожига се­зиларли улуш қўшиш ҳар бир кар­ма­на­лик­нинг мақсадига айланган. Бу мақсад бизни янги марралар сари чор­лай­веради.

Фахритдин УМАРОВ,

Кармана тумани ҳокими.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6421