Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Илк маънавий жиҳатларни биз китобдан оламиз ва унинг ёрдамида ақл-заковатимизни, билим ва кўникмаларимизни ошириб борамиз. Шу боис китобни севиш, уни мутолаа қилиш ҳамма вақт инсоннинг ўзлигини англашида муҳим ҳисобланган.

Вилоят маънавият тарғибот бўлими то­мо­нидан ноябрь ойи "Китобхонлик ой­ли­ги" деб эълон қилинди ва бундан мақсад ўқув­чи ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, уларнинг мутолаага бўл­ган қизиқишини янада ошириш ва рағбат­лантиришга қаратилди. Чунки китоб инсо­ният фикр  дурдоналарини  тўплаб авлод­ларга етказувчи восита, одамзод яратган мўъжизалардан бири ҳисобланади. У ин­сон қалбини ёритади, билимларини оши­ра­ди. Шунинг учун ҳам ўсиб келаётган ёш авлод қалбида китобга бўлган меҳр-му­ҳаб­батни уйғотиш ҳар биримиз учун ҳам фарз, ҳам қарз ҳисобланади.

Ойлик давомида жойларда кўплаб тад­бирлар ташкил қилинди. Жумладан, Ко­нимех туманидаги ахборот-ресурс мар­казининг ўқув залида "Китоб — маъ­навият йўлбошчиси" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда ёшларни турли ахборот ху­ружларидан сақлаш, сиёсий-ҳуқуқий дунё­қарашини ҳамда маънавий-ахлоқий тарбиясини янада юксалтириш, китобхон­лик­ни оммалаштириш, бўш вақт­ларини мазмунли ташкил этиш, жиноят­чилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш­да жа­моатчилик билан ҳамкорликни ку­чай­ти­риш масалаларига эътибор қара­тилди. 

Шунингдек, Учқудуқ туман маъ­на­вият тарғибот бўлими томонидан туман­даги 7, 9, 10, 20-умумтаълим мактаб­ларида маз­кур санага бағишланган тадбирлар ўт­казилди. Жараёнда бўлим раҳбари М. Фар­монова томонидан юрти­мизда ёш­ларга бўлган эътибор, олиб бо­ри­лаётган ислоҳотлар, яратиб бери­лаёт­ган шарт-шароитлар ёшларимизнинг ақл-заковати ва интеллектини оширишга қаратил­ган­лиги, халқимизга хос анъаналар ҳа­қида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Бундай тадбирлар Кармана туман маъ­навият тарғибот бўлими томонидан ҳам ўтказилди. Томди туманида эса "Том­ди-Сако" МЧЖ томонидан матбуот тарғибот шохобчаси ташкил этилди ва китоб­хон­лар­га керакли адабиётларни етказиб бе­ришда амалий саъй-ҳаракатлар бажа­рилди. Китобхонлик ойлиги вилояти­миз­нинг Қизилтепа, Хатирчи ва Нурота туман­ларида давом этмоқда.

Ёшларимизнинг китобга бўлган меҳр-муҳаббатини маънавий-маърифий кеча­ларни ўтказиш орқали амалга оши­ради­ган бўлсак, кўзлаган мақсадимизга эриша оламиз. Ушбу тадбирлар орқали биз асар­лардаги миллий қаҳрамон­ла­римизнинг қатъиятини, жасоратини ва Ватанга са­доқатини ёшларимиз қалбига сингдира ол­сак, бу ҳозирги глобаллашув жараён­ларидаги маънавий таҳдидларга, "омма­вий маданият"нинг салбий жиҳат­ларига қар­ши курашишда муҳим унсур бўлиб хиз­мат қилади.

Малоҳат МАНСУРОВА,

вилоят маънавият тарғибот бўлими мутахассиси.

Кўрилганлар сони: 7124