Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Билим манбаи саналган китоб инсоннинг онгу шуурини ва туйғуларини шаклланти­ради. Республикамиз бўйлаб ўтказилаёт­ган турли-туман маънавий-маърифий тадбирлар, китобхонлик кечалари, марафонлар, ёзувчи ва шоирлар билан учрашувларда китоб ўқишнинг фойдали жиҳатлари ҳақида сўз бормоқда.

Китобхонликни тиклашга шах­сан давлатимиз раҳбарининг ўзи бош бўлиб турганлиги ва шу йилнинг 12 январида қабул қилинган "Ки­тоб маҳсулотлари­ни чоп этиш ва тарқатиш тизи­мини ривож­лан­тириш, китоб мутолааси ва китобхонлик ма­да­ниятини оши­риш ҳамда тар­ғибот қилиш бў­йича комиссия тузиш тўғриси­да"ги Фармойи­ши­нинг амалда татбиқ этилаёт­гани ҳам фикри­мизнинг ёрқин исботидир.

Мактабимизда ҳам китоб ўқиш­га алоҳида аҳамият қара­тилмоқда. Ҳозир ўқувчилари­миз ёзги таътилда, кўпчилик оромгоҳларга йўл олган. Аммо улар қаерда бўлишмасин, китоб­дан айро эмаслар. Чунки ўқув йили даво­мида ташкил этилган "Китоб — маънавият чашмаси", "Китоб — қадрдон дўст", "Китоб — маъ­рифат рам­зи" каби адабий-ижодий кеча­лар, китобхонлик конференция­ларида олинган бой таассурот­лар уларнинг китобга бўлган меҳрини янада оширган. Ота-оналар ва ўқитув­чилар томони­дан ўқувчиларга турли хилдаги китоблар совға қилиш урфга айланаётгани эса қувонарли ҳол.

Майрам ЭШНАЗАРОВА,

Навбаҳор туманидаги 12-мактаб ўқитувчиси.

dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6298