Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Китоб — дил боғида гулнинг рангидир,

Китоб — оташ ичра дилнинг рангидир,

У — қалбнинг камоли, ақл жангидир,

Кўкни кўзлаганга хитоб керакдир,

Ўзни излаганга китоб керакдир.

Дарҳақиқат, инсонни инсон қила­диган ҳам, уни тафаккурнинг юксак чўққиларига қадар улуғловчи ҳам, умуман олганда, шахс ўзлигини анг­­латувчи куч ҳам китобдир. Китоб­дан маънавий қудрат олган инсон иродали, турли ҳаётий ва­зият­ларда тўғри йўлни топа ола­диган, асосийси, кенг дунёқараш ҳамда мустақил фикрга эга бўлиб етишади. Навоий шаҳар 11-ДИУМда ҳам китобхонлик тар­ғибо­ти бўлиб, бир қатор чора-тад­бир­лар режаси ишлаб чиқилди.

Ўқувчилар ва ўқитувчилар ўртаси­да китобхонлик маданиятини оши­риш, ёшларни китобга бўлган қи­зи­­қишларини янада фаоллашти­риш, қолаверса, мактаб кутубхона­си фаолиятини намунали дара­жага келтириш бўйича қилинаётган иш­лар тизимли йўлга қўйилган.

— Кутубхонамиз мактаб директор­ларининг маънавият ишлари бў­йи­ча ўринбосарлари, "Камолот" ёш­лар ижтимоий ҳаракати бошлан­ғич ташкилоти ҳамда барча синф раҳ­барлари билан ҳамкорликда иш олиб борилади, — дейди мак­таб кутубхоначиси Н. Ёриева.

Ўқувчилар ўртасида ташкил эти­ла­ётган китобхонлик байрамлари, ижод­корлар билан учрашувлар ва дав­­ра суҳбатлари, бадиий асарлар юзаси­дан беллашув ва мусобақа­ларнинг ўтказилаётганлиги бу бо­ра­да қили­наётган ишларнинг натижасидир.

Жумладан, март ойининг иккинчи ҳафтасида бошланғич синф ўқувчи­ла­ри билан "Китобим — офтобим" китобхонлик ҳафталиги бўлиб ўтди.

Бу тадбирга мактабнинг 1-"Д" синф ўқувчилари фаол иштирок этиш­ди. Жажжи кичкинтойларнинг эртак­лар­дан саҳна асари намуна­ларини ижро этиши, тадбир даво­мида ўз фикрларини мустақил ба­ён этиш­ла­ри, бир-бирлари билан фикр ал­машишлари таҳсинга сазовордир.

Дилбар ЯЛFАШЕВА,

мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5892