Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
"Китоб акцияси"

17.06.2017 14:34:12


Навоий вилоятининг олис ҳудудларидаги маҳаллаларда "Китоб акцияси" тадбирлари уюштирилди. Маърифат кунлари давомида маҳалла кутубхоналарига 42 номдаги  4 минг 113 дона бадиий китоб тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси Пре­зиденти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тар­қатиш тизимини ривожланти­риш, китоб мутолааси ва китоб­хонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги Фармойиши ижроси доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган "Китоб акцияси" вилоят аҳли то­монидан катта қизиқиш ва ишти­ёқ билан кутиб олинди. Маъна­вият тадбири дастлаб Навбаҳор туманидаги 14-умумтаълим мак­та­бида бошланди. Туманнинг Янгиқўрғон қишлоғидаги ушбу мак­табда айни пайтда 600 нафар­дан зиёд ўғил-қиз таҳсил олмоқ­да. Мактаб истиқлол йилларида қайта таъмирланиб, илм даргоҳи­нинг кутубхона фонди янада бо­йитилди. Маҳалла аҳли, таниқли ижодкорлар иштирокида Ўзбе­кис­тон Ёзувчилар уюшмаси то­монидан тақдим этилган 278 дона бадиий китоб ушбу мактаб кутуб­хонасидан жой олди.

Тадбирда вилоят ҳоки­ми ўринбосари Фахриддин Солиев ва бошқалар мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш халқимизнинг маънавий онгини юк­салтириш, барча ислоҳотлар­ни теран англашида муҳим омил бўлаётганини алоҳида таъкид­ла­ди. Хусусан, мазкур "Китоб ак­цияси" ҳамда "Адабиётга эъти­бор — келажакка, маънавиятга эъти­бор" шиори остидаги "Ки­тоб бай­рами" фестиваллари бу борада ижобий самаралар бермоқда.

"Китоб акцияси" Учқудуқ тума­нининг "Айтим", Хатирчи тумани­даги  "Мустақиллик", Қизилтепа туманидаги "Оқработ", Навбаҳор ту­манидаги "Бешработ", Кони­мех туманидаги "Наврўз", Навоий шаҳридаги "Лочин", Кармана ту­манидаги "Деҳқон" маҳалласида ҳамда Томди туманидаги "Ке­риз" овул фуқаролар йиғинида ҳам бўлиб ўтди. Навоий шаҳридаги "Меҳри­бонлик уйи"да "Болаларга беринг дунёни!" шиори остида ташкил этилган тадбирда 275 дона китоб муассаса кутубхонасига

топ­ши­рилди. 

— Одамийлик мулкининг ха­зинаси бўлган китобнинг бебаҳо бойлик эканлиги  тарихдан маъ­лум. Чунки биз Беруний, Ибн Сино, Ал-Фарғоний, Навоий, Бобур каби аждоди дунёга китоб қолдирган миллатнинг вакили­миз, — дейди "Меҳрибонлик уйи" директори Дилбар Орзие­ва. — Дав­латимизга бизнинг фарзанд­ла­римизни ўйлаб, кўрсатган ғам­хўрлиги учун чин дилдан миннат­дорлик билдирамиз. Зеро, китоб ўқиган юрт фарзандлари ҳеч қачон ҳеч кимга қарам бўлмайди.

Дилбар ИСМАТУЛЛАЕВА,

НДПИ ҳузуридаги компьютер ва ахборот технологиялари академик лицейи ўқувчиси.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 6301