Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Президентимиз томонидан китобхонликни кенг тарғиб қилишга алоҳида аҳамият қаратилаётгани қувонарлидир. Чунки китоблар инсон маънавиятини бойитиб, уни тафаккурини оширишда энг яхши восита.

"Мен ўқиган китоб" мавзу­сида иншолар танлови ўтка­зил­ган­да, ўқувчилар мутолаа қилган бадиий асарларининг мазмун-моҳияти, қаҳрамонлар харак­теридаги ижобий ва салбий жи­ҳатлар, орзулари ҳақида фикр-мулоҳазаларини қоғозга туширишди. "Китоб — ҳаёт кўз­гуси" номли китоб ма­рафонида ўқувчилар ва улар­нинг ота-оналари фаол ишти­рок этиш­ди.

Шунингдек, энг сўнгги нашр­даги адабиётлар билан ўқувчи­ларни хабардор қилиш мақса­дида "Танишинг, янги ада­биёт­лар" номли китоб кўргаз­маси ташкил этилди. Вилоят миқёсида бўлиб ўтган "Мен ўқиган китоб" ва "Энг яхши китобхон" кўрик-танловида ли­цей ўқувчиларимиздан Баҳора Ражабова 1- ўринни, Дилдора Ўроқова, Зарнигор Сафаро­валар 2-ўринни қўлга кири­тишди. Қувонарлиси, ўқувчиларимиз­нинг китоб ўқишга иштиёқи баланд. Улар шаҳримизда янги очилган "Китоблар олами" дў­конига тез-тез бориб туриша­ди. Бу ердаги турли жанрдаги адабиётлар йигит-қизлари­мизни бефарқ қолдирмайди. Уларнинг китобхонлиги бизни хурсанд қилади.

Нодира ҚУРБОНОВА,

НДКИ ҳузуридаги 2-сонли академик лицей АРМ раҳбари.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5960