Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Кимёгарлар ютуғи

28.02.2017 15:00:32


"Navoiyazot" акциядорлик жамиятига қарашли "Ширин" маданият саройида, кимёгарлар ташаббуси билан, "Минерал ўғитларнинг янги турлари — юқори ҳосилдорлик, хавфсизлик ва иқтисодий барқарорлик гарови" мавзусида республика семинари бўлиб ўтди. Унда кимё саноати, жумладан, минерал ўғитлар ишлаб чиқаришда сўнгги йилларда қўлга киритилган ютуқлар — янги ўзлаштирилган ўғитлар намойиш этилди.

Тадбирда "Ўзкимёсаноат", "Ўз­кимё­ҳимоя" ва бошқа акциядор­лик компаниялари ҳамда жамият­лари, умумий, органик ва анорга­ник кимё, уруғчилик, агротехноло­гиялар ва агрокимё, тупроқшу­нос­лик ва бошқа илмий-текши­риш институтлари вакиллари, вилоятимиз фермерлари ишти­рок этишди.

"Navoiyazot" АЖ асосан қишлоқ хўжалиги корхоналари учун ми­нерал ўғит­­лар ишлаб чиқаради. Айниқ­са, таркибида азот мавжуд бўлган селитра деҳқонлар ора­сида омма­­лашган, чунки у сувда тез эрийди. Бироқ бу ўғитлар очиқ ҳавода жуда кат­та хавф туғдира­ди. Буни барта­раф этиш учун кимё­гарлар қатор йиллар даво­мида илмий иш олиб бо­ришди ва хавфсиз ўғит турла­ри­ни иш­лаб чиқаришни йўлга қў­йишди. Жамият бошқаруви раи­си Б. Ша­рипов корхонада олиб борил­ган тадқиқодлар на­тижаси­да бентоселитра, каль­ций-ам­ми­ак­ли, кальций-магний­ли селитра ўғити тақдим этилга­ни ва у си­нов­дан муваффа­қият­ли ўтганини таъкидлади.

Аммиакли селитра таркибига бентонит кукуни қўшилгани боис, ўғит гранулаларининг ғоваклили­ги камаяди, чидамлилиги оша­ди, термопарчаланиш тезлиги ка­маяди. Натижада, қишлоқ хў­жалиги маҳсулотларининг ҳосил­дорлиги 10 фоизга ошиши, шу­нинг­дек, у тупроқ таркибидан ўсимликлар учун зарарли эле­ментларни ютиши олимлар то­мо­нидан эътироф этилди.

Йиғил­ганлар бундай самарали ҳамкор­ликни келгусида бундан-да мус­таҳкамлашга келишиб олишди.

Олим ЖАЛИЛОВ.

Кўрилганлар сони: 6717