Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун биз босиб ўтган шонли йўл тарих зарварақларида муҳрланиб қолади. Мустақилликнинг биринчи кунлариданоқ мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов дунё харитасида Ўзбекистон, деган гўзал диёр, ўзбек, деган буюк миллат борлигини кўрсатиб қўйди.

Давлатимиз раҳбарининг бундай жасорати, миллатпарварлиги, халқпарварлиги, тинчлик йўлида жонфидолиги бугун бутун жаҳон аҳли томонидан эътироф этилмоқда. Ўтган чорак асрда қўлга киритган ютуқларимиз, эгаллаган чўққиларимиз, қисқа вақт ичида асрларга татигулик улкан бунёдкорлик ишларини амалга оширганимиз ҳар бир соҳада ўз аксини топган. Булар Ислом Каримовнинг олиб борган адолатли ва доно сиёсати мевасидир. Шу кунларда миллатнинг Буюк фарзанди, давлатимизнинг Биринчи Президенти хотирасини ёд олиб, халқимизнинг озодлиги йўлида кўрсатган мардлиги, жасорати ва фидойилигини ёшлар онгига сингдириш мақсадида зиёлилар, эл суйган санъаткорлар, кино актёрлар, ёзувчи ва шоирлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат тарғиботчилар гуруҳлари вилоятимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам учрашувлар ўтказди.

Учқудуқ қурилиш ва уй-жой коммунал касб-ҳунар коллежи, 7-умумий ўрта таълим мак­таби ва "Учқудуқ" маданият саройида уюш­­­­тирилган учрашувлар ҳам "Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак мар­ра­лар­ни эгаллашимиз керак?", деган эзгу ғоя ос­­ти­да ўтди.

Учрашувда иштирок этган ёшлар Муҳ­та­рам Юртбошимизнинг миллий ва маънавий покланиш йўлида олиб борган сиёсати бой тарихимиз, қадриятларимиз ва анъана­ла­ри­мизни қайта тикланиши ва бу билан фахр­ланишларини, муносиб авлод бўлиб ети­­шишларини ғурур билан таъкид­ла­дилар.

— Мен бугун ишонч билан айта оламанки, мил­­лий руҳда камол топаётган биз ёшлар келгусида миллатимиз Қаҳрамони бошлаб берган йўлдан дадил борамиз ва хайрли иш­ларни давом эттирамиз, — дейди Уч­қу­­дуқ қу­рилиш ва уй-жой коммунал хў­жа­ли­ги  касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Пари­зо­да Ян­да­шева.

— Ўзбекистонимизнинг Биринчи Пре­­­зи­ден­­ти Ислом Каримовнинг донолиги, мард­лик ва жасоратини дунё аҳли эътироф эт­моқ­да. У инсоннинг раҳнамолигида Ўзбе­кис­тонимиз ўзининг аниқ мақсадли ва тўғри йў­лини танлади. Бу муқаддас заминда бугун биздек соғлом фикрли, бахтли, билимли ва куч­ли ёшлар улғаймоқда, — деди фахр-иф­тихор билан 7-умумий ўрта таълим макта­би­­нинг 9-синф ўқувчиси Ирода Суннатова.

Ёшларимизни Ватан равнақи, эл фаровон­лиги йўлида фаол ва фидойи бўлишга, тан­лаган йўлимиздан ортга қайтмасликка, турли ёт ғояларга берилмасдан, ташқи ёвуз куч­ларга муносиб зарба қайтаришга даъват эта­диган тарғибот тадбирлари Зарафшон шаҳ­ри, Томди туманидаги таълим муассаса­лари­да ҳам кўтаринки кайфиятда ўтди.

Пойтахтимиздан ташриф буюрган санъ­ат­корларнинг Ватанни мадҳ этувчи қўшиқ­ла­ри­га вужудидан ғайрат, шижоат ёғилиб тур­ган ёшлар жўр бўлдилар.

Исроил ХОЛБОЕВ.

Кўрилганлар сони: 6450